Latest news

16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  1 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  0 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  2 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  94 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14

Поттер: "Челси" "Арсенал"га қарши сифатсиз ўйин ўтказди" News

Поттер: "Челси" "Арсенал"га қарши сифатсиз ўйин ўтказди"

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер "Арсенал"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз рақибларимиз кучига тўғри баҳо беришимиз керак – ҳозир ажойиб формада бўлган, ўзига ишонган жамоа билан ўйнадик. Футболчиларимиз майдонда борларини беришди. Жарима майдончаси ичида хавфли вазиятларга эга бўлдик, аммо уларни голга айлантира олмадик. "Арсенал" бу уч очкога муносиб эди. Гол ўтказиб юборганимиз хафа қилди, лекин бутун ўйинни баҳолайдиган бўлсак, натижа бўйича ҳеч қандай даъво қила олмаймиз.

Биз бу учрашувга дербидек ёндашдик ва ўйинни ўз фойдамизга оғдиришга ҳаракат қилдик, аммо сифат етишмади. Ўтказиб юборилган голни қойилмақом деб аташ қийин, одатда бундай вазиятларда маҳорат билан ҳимояланамиз. Биз эркин ҳаракат қилишда қийналдик. Ҳозир энг яхши формада эмасмиз ва "Арсенал" ғалаба қозонишга лойиқ эди. Буни қабул қилишимиз ва ўйинимизни яхшилаш учун мотивация сифатида фойдаланишимиз керак", – деди Поттер.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика