Latest news

00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  52 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  51 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Португалия матбуот хизмати Рубен Диашга журналистларнинг саволига инглиз тилида жавоб беришни тақиқлади News

Португалия матбуот хизмати Рубен Диашга журналистларнинг саволига инглиз тилида жавоб беришни тақиқлади

Португалия терма жамоаси матбуот хизмати ўйинчиларга журналистлар билан инглиз тилида мулоқот қилишга рухсат бермаяпти.

Душанба куни ўтказилган ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бош мураббий Фернанду Сантуш ва ҳимоячи Рубен Диаш иштирок этишди.

Диаш инглиз тилида саволлар берган журналистларга бир неча бор инглиз тилида жавоб беришга уринди, бироқ ҳар сафар матбуот хизмати вакили уни тўхтатиб, фақат португал тилида гапиришни талаб қилди. Бу ҳолат учинчи марта содир бўлганда, футболчи қўлларини кўтариб кулиб юборди.

Бошқа терма жамоаларнинг футболчилари ва мураббийлари саволларга инглиз тилида жавоб беришади.

Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Португалия терма жамоаси Швейцария терма жамоаси билан ўйнайди. Учрашув 6 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика