Португалия. Эронлик ҳужумчини тўхтатиб бўлмаяпти, "Бенфика"да навбатдаги дуранг News

Португалия. Эронлик ҳужумчини тўхтатиб бўлмаяпти, "Бенфика"да навбатдаги дуранг

Кеча Португалия чемпионатида 15-турдан ўрин олган бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди.

Амалдаги чемпион "Порту" сафарда "Фаренсе" меҳмони бўлиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ягона голга жамоанинг эронлик ҳужумчиси Меҳди Тареми муаллифлик қилди. Эронлик тўпурар охирги 5та ўйинда 5та гол уришга эришди.

"Фаренсе" - "Порту" 0:1
Гол:
Тареми 15.





"Бенфика" эса ўз майдонида кутилмаганда очко йўқотди. "Насьонал"га қарши ўйин ўтказган Лиссабон клуби 14-дақиқада Шикиньюнинг голи эвазига ҳисобни очди. Бироқ иккинчи тайм бошида Рочеснинг урган голи ўйин дуранг билан тугашини таъминлаб берди - 1:1.

"Бенфика" - "Насьонал" 1:1
Голлар
: Шикиньо 14 - Рочес 48.






"Риу Аве" - "Санта Клара" 1:2
Голлар:
Карвальо 24, Морита 89 - Месино 26.





"Белененсеш" - "Тондела" 2:0
Голлар:
Кассьерра 18, Эсгаю 36.





Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика