Польшага қарши ўйинда Франциянинг 4 нафар футболчиси четлатилгани учун ўйин тўхтатилди
26 sep 2022 20:27
News
Польшага қарши ўйинда Франциянинг 4 нафар футболчиси четлатилгани учун ўйин тўхтатилди
Франция U-18 терма жамоасининг польшалик тенгқурларига қарши баҳси жанжалли равишда ўтди.
"Сент-Этьен"нинг ёш футболчиси Дарнелл Байл 75-дақиқада рақибига бош билан зарба бергани учун четлатилди, шундан сўнг ўйин муддатидан аввал якунланди.
16 ёшли футболчига қизил карточка кўрсатилгач, французлар етти киши бўлиб қолди, бу эса қоидаларга кўра, рақиб жамоага техник ғалаба ёзилишини таъминларди.
Бунгача франциялик ёш футболчилар Илес Хоусни, Жануел Белоcиан ва Маланг Гомис 55, 61 ва 72-дақиқаларда четлатилади. Ўйинда қайд этилган 3:2 ҳисобида эса бекор қилинди.
Link :
Source : twitter.com/D_Givens
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments