Польшада Шацкихнинг устози калтакланди
03 apr 2024 19:12
News
Польшада Шацкихнинг устози калтакланди
3 апрель, чоршанба куни бир гуруҳ мухлислар клуб машғулотларига бостириб киришди. Улар футболчилар билан гаплашиб олмоқчи эди, лекин бу фақат суҳбат билан тугамади.
"Meczyki" хабарига кўра, мухлислар томонидан 50 ёшли мураббийнинг юзига зарба берилган. Шунингдек, Хацкевич бир нечта тепкиларни ҳам қабул қилиб олган. Клуб бу маълумотни тасдиқлади, бироқ ҳозирча расмий баёнот бермади.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Хацкевич ишдан бўшатилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. "Заглембе" унинг қўл остида 6 та ўйин ўтказиб, 4 марта мағлуб бўлди ва 2 марта дуранг ўйнади ва Польша Биринчи лигасида сўнгги ўринни банд этиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, белоруслик мутахассис Александр Хацкевич "Динамо" Киевда Максим Шацкихга устозлик қилган. Бундан ташқари, улар биргаликда Киев клуби мураббийлар штабида ва Россиянинг "Ротор" жамоасида ҳам бирга ишлашган.
Similar news
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Comments