Пол Скоулз: "Уилшер 17 ёшидан кейин футболчи сифатида бошқа ўсмади"
26 mar 2014 17:18
News
Пол Скоулз: "Уилшер 17 ёшидан кейин футболчи сифатида бошқа ўсмади"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз "Арсенал" футболчиси Жек Уилшер ҳақида гапириб ўтди.
"Арсенал" ҳозирда учинчи ёки тўртинчи ўринда эканлигини биламан. Лекин менимча улар кучсизлангандек. Биз "Арсенал"га қарши ўйнаганимизда улар ҳақиқатдан ҳам жиддий ва кучли рақиб эди. Ҳозир эса уларга қарши зич ўйнашни ўзи кифоя ва сен уларни ютасан. Жек Уилшер ҳақида шуни айтиш мумкинки, у 17 ёшидан сўнг ҳеч қандай ўсишга эришмади. У аввалида топ ўйинчидек етишиб чиқаётган эди. Аммо амалда бундай бўлиб чиқмади. Унинг олдида Виейра каби футболчилар бўлганида, Уилшер учун бу фойда бўларди.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments