Latest news

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  117 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Пол Мерсон: “Роналду туфайли Сульшернинг режалари ўзгариб кетди, Криштиану билан МЮ кучая олмади” News

Пол Мерсон: “Роналду туфайли Сульшернинг режалари ўзгариб кетди, Криштиану билан МЮ кучая олмади”

“Арсенал” собиқ форварди Пол Мерсон Оле-Гуннар Сульшернинг “Манчестер Юнайтед”дан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди.

“Сульшерга ачиндим. Мавсум бошида унинг режаси бор эди, ўтган мавсум эса “Манчестер Юнайтед” 2-ўринни эгаллади. У кўпдан бери Жейдон Санчони олиб келишни хоҳлаётганди, у келди, Кавани билан шартнома бир йилга узайтирилди.

Режа аниқ эди: Кавани ҳар икки ўйинда ўйнайди, Санчо қанотда, Рэшфорд бошқа томонда, Гринвуд захирадан тушади. Тезлик, куч, энергия, ёшлик, темп бор.

Мавсум бошланишидан олдин эса Сульшерга Роналду қўшиб берилди. Менимча, шу туфайли у бор режани ойнадан улоқтирди. Роналду билан “Манчестер Юнайтед” яхшиланмади.

Маълум бир услубда ўйнамай туриб, 29 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серияни қайд этиб бўлмасди, бунинг учун навбатдаги қурол эса Санчо бўлганди. Роналду ҳужумда бўлса, қарши ҳужумларда ўйнаш учун энди бундай қурол бўлмасди. Ўтган мавсум Бруну уларнинг энг яхши ўйинчиси бўлди”, дейди Мерсон.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика