Почеттино: "Биринчи марта "Челси" мухлислари билан боғлиқликни ҳис қилдим"
05 apr 20:57
News
Почеттино: "Биринчи марта "Челси" мухлислари билан боғлиқликни ҳис қилдим"
"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино МЮга қарши қайд этилган даҳшатли камбэкдан сўнг, илк марта мухлислар билан илиқ алоқани ҳис қилганини маълум қилди.
"Бугун мен бахтлиман. Нафақат уч очко, балки МЮдан яхшироқ ўйнаганимиз учун бахтиёрман. "Челси"га келганимдан бери биринчи марта мухлислар билан боғлиқликни ҳис қилдим.
Мен бошқа клубдан келганман. Мухлисларнинг ишончига сазовар бўлишим керак. Бу нормал нарса. Бу ерга келишдан олдин ўз обрўмни ўртага тикдим, чунки жамоа ёш эди.
Бошида айтгандим, мухлисларга ёқиш учун клуб логотипини ўпмайман. Менинг мақсадим – ғалаба қозониш ва жамоа ўртасида яхши алоқаларни шакллантириш. Иккиюзламачилик қилиб, мухлисларни ёқтиришимни айтмайман. Чунки яхши алоқалар учун вақт талаб қилинишини аниқ.
Ҳиссиёт бу майдон четида доим аҳмоқона қилиқлар қилиш эмас. Мен бундай эмасман. Бизда Европадаги энг ёш жамоа бор, мен уларга ёрдам беришим керак. Мен масхарабоз эмас, бош мураббийман. Агар кимгадир масхарабоз керак бўлса, ўзи топиб олсин", -дейди Маурисио Почеттино.
Comments