Latest news

12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  2 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  3 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  18 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  22 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4

Пляж футболи: Ўзбекистон Осиё Ўйинлари 2-турида Баҳрайнни мағлуб этди News

Пляж футболи: Ўзбекистон Осиё Ўйинлари 2-турида Баҳрайнни мағлуб этди

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Ўйинлари 2-турида Баҳрайн терма жамоасини 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

15 ноябрь куни Таиланднинг Пхукет шаҳрида пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинларига старт берилди. Осиё Ўйинларининг пляж футболи мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси «С» гуруҳи 2-тур ўйинида Баҳрайн терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва голларга бой бўлган учрашувда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тохир Абдураззоқов учрашувда дублга эришган бўлса, яна бир голга Жамолиддин Шарипов муаллифлик қилди. Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир голи Баҳрайнлик футболчига автогол сифатида ёзилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги 1-тур ўйинида 15 ноябрь куни Хитой терма жамоасига 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалд «D» гуруҳи жамоаларидан бирига қарши баҳс олиб боради. Маълумот ўрнида «D» гуруҳида Япония, БАА ва Малайзия терма жамоалари баҳс олиб боришмоқда.

Осиё Ўйинлари. Пляж футболи. Эркаклар. «C» гуруҳи. 2-тур.
Ўзбекистон - Баҳрайн 4:3
Голлар: Ал Досари (26 автогол), Тоҳир Адбураззоқов (32, 33), Жамолиддин Шарипов (36) - Ал Досари (3), Ал Абдулла (22), Ал Мугави (35)

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика