Latest news

09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  0 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  2 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  4 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  43 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  15 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  2 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0

Питер Хюистра: "Пенальтилар сериясига тайёрлаган режамиз бор эди" News

Питер Хюистра: "Пенальтилар сериясига тайёрлаган режамиз бор эди"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун кубокка хос бўлган ҳақиқий шиддатли ўйин бўлди деб айтиш мумкин. Ўйинни яхши бошладик, дастлабки дақиқаларда голли вазиятларни яратдик. Бироқ қизил карточкадан сўнг биргина хатога йўл қўйдик. Шу хатодан "Бунёдкор" фойдаланиб кетди. Ўйиннинг аксарият қисмини жамоамиз назорат қилди, улар устунроқдек кўринишди. Ҳисобни тенглаштирган холда ўйинга қайтдик. Футболчиларимиз яхши ўйнашди. Пенальтилар сериясида ғалаба қозониб омадга эришдик. Жамоамиз аъзоларини ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Шерзод Темиров майдоннинг ҳамма қисмига улгураётганди. Унинг ўрнига Боян Матичнинг туширилиши сабаби нимада?

- Тўғри, ўйинни жуда яхши бошладик. Ҳужумдаги футболчиларга эътирозим йўқ. Лекин карточкадан сўнг биз ўзгаришларни амалга оширишимиз зарур эди. Боян Матич яхши ҳаракат қилди, жамоавий ўйинларда иштирок этди. Шунингдек, пенальтилар сериясида ҳам зарбани совуққонлик билан йўллаб гол урди. Бу - жуда муҳим жиҳат. Барча футболчилар қийин паллада хотиржам ҳаракат қилганликлари мени ғурурлантирди.

- Жамоани мавсум сўнгида қийин тақвим кутиб турганди. Чемпионатнинг сўнги турида яна "Бунёдкор"га қарши ўйнайсизлар. Жамоа олдиндаги ўйинларга руҳан ва жисмонан тайёрми? "Насаф"га қарши финал учрашувидан нималарни кутаяпсиз?

- Футболчиларимиз жисмоний жиҳатдан яхши холатда. "Локомотив" билан сифатли ўйин ўтказдик. 3 кундан сўнг бизга Драган Черан ва Шерзод Аъзамовлар ёрдам бера олишмайди. Улар борасида қарорни кутамиз. Кучли жамоаларга қарши ўйнаш бизга ёқади. Биз олдиндаги ўйинларга тайёрмиз деб айта оламан.

- Ўйиндаги ҳакамлик борасида фикрингиз қандай?

- Бу ҳакамнинг ўйинларни бошқариши менга ёқади. Яхши ҳакам, бугунги қарорларни VAR тизими орқали чиқарди. Ҳакамлик ҳақида доим тортишиш мумкин. Лекин бугунги ўйин ҳаками такрорий вазиятларни кўриб кейин хулоса чиқарди, бизда бу борада эътироз йўқ.

- Пенальтилар сериясида ёш футболчилар ҳам иштирок этишди. Бу олдиндан тайёрланган режа эдими?

- Ўзи пенальтилар сериясига тайёрлаган режамиз бор эди. Бироқ ўйиннинг охирига келиб танланган футболчилар ўзгариб кетишди. Захиралар бўлди, 2 та қизил карточкалар олдик. Якуний қарорни ўзим машғулотлардан кейин қолиб жарима зарбалари устида ишлайдиган футболчилар эвазига шакллантирдим.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика