Latest news

09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  1 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  7 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  8 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  21 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  57 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5

Питер Хюистра: "Клуб раҳбарияти жамоани Шотадан кейин қабул қилишни сўраганидан фахрланаман" News

Питер Хюистра: "Клуб раҳбарияти жамоани Шотадан кейин қабул қилишни сўраганидан фахрланаман"

"Пахтакор" бош мураббийига айланган Питер Хюистра ўзининг тайинланиши, таркиб, йиғин ва жамоа ишқибозлари хусусида фикрларини билдирди.

- "Пахтакор" бош мураббийи бўлганимдан хурсандман ва клуб раҳбарияти жамоани Шотадан кейин қабул қилишни сўраганидан фахрланаман. Улар мен билан "Пахтакор" охирги уч ярим йилда амалга оширган ривожланиш йўлини давом этишини билишади. Мен буни давом эттираман, ўйин услубимиз сақланиб қолади, эҳтимол яхшироқ ҳам бўлади. Бу футболчилар учун ҳам яхши, чунки биз ишлаб келган йўлимизда давом этамиз.

Январь ҳамиша футболчилар жамоаларини алмаштирадиган давр. "Пахтакор"да ҳам ҳар йили кимдир кетади ва бошқалар келади. Фақат кетган ўйинчилар ўрнини яхши савиядаги футболчилар билан тўлдириш керак. Бу ўзига хос синов. Бу йил ҳам шундай.



Футболчилар яхши дам олишди ва таътилдан қайтишди. Улар дам олиш даврида ҳам маълум ҳажмда ишлашди. Энди биргаликда чемпионатни бошлаш учун тайёргарлик кўрамиз. Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасига яхши ҳолатда ҳозир бўлишга интиламиз.

Бу ерда ўтказган давримда кўплаб мухлислар билан танишдим, улар билан яхши муносабатдаман. Умид қиламанки, келаётган мавсумда ҳам улар билан алоқаларимиз яхши бўлади. Биз улардан қўллаб-қувватлаш оламиз. Бу жуда муҳим. Футбол клуби ҳам аслида ишқибозлар дегани. Биргаликда ажойиб мавсум ўтказамиз деб умид қиламан, - дейди Питер Хюистра "Пахтакор" матбуот хизматига. 

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика