Latest news

09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   1 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  2 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   7 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  19 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2

Питер Хюистра: "Черан ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди" News

Питер Хюистра: "Черан ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Қизилқум" (4:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдирди.





"Ўйинни парвозли старт билан бошладик. Голдан кейин ҳимояда хатога йўл қўйдик. Ҳимоядаги сусткашлигимиз туфайли "Қизилқум" кўп бор ҳужумга ўтди. Уларда 3-4 та яхши имконият бўлди. Танаффусда биринчи таймни таҳлил қилдик ва иккинчи таймда бундай камчиликлар учрамади. Ғалаба орқали чемпионликка катта қадам ташладик. 

Биринчи жамоа бўлиб ўйнадик. Биз миллий терма жамоага 5 нафар ўйинчини юбордик, улардан 3 таси жароҳат билан ортга қайтди. Шу сабабли асосий таркибда баъзи позицион ўзгаришларга қўл урдик. "Қизилқум"га 4 та гол уриш осон иш эмас. 

Пенальти ҳам барибир ўйинга тааллуқли жараён, ўйин ичидаги ҳолат. Биз узоқ вақтдан бери биринчи марта пенальти тепдик. 

Биринчисини кўролмадим, лекин иккинчи ҳолат аниқ кўринди, "Қизилқум" футболчилари ҳам эътироз билдиришмади. Чиройли уюштирган ҳужумимиз қўполлик эвазига тўхтатиб қўйилди. Драган Черанни алоҳида қайд этиб ўтган бўлардим. У ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди.

Даража борасида бошқа жамоалар ва "Пахтакор" ўртасидаги фарқ жуда катта, дея савол беришингиз нотўғри деб ўйлайман. Барча жамоалар яхши даражада. Бу йил биз ўйинларни қийналиб ютганимиз, кўп ўйинларда кичик ҳисобда ғалаба қозонганимиз бундан дарак бериб турибди. Ҳар бир ўйинда кураш кечяпти, ҳамма жамоа ҳам сиз ўйлагандек кучсиз эмас. "Насаф"ни кўриб турибсиз, ОФК кубогида қандай ўйнаётганини. "Қизилқум" ҳам охирги 5-6 турда зўр футбол намойиш этяпти. Бундан ташқари, АГМК ҳам ОЧЛда яхши ўйнади. Чемпионат даражасини паст баҳоламанглар. Курашларга бой мавсум ўтаётгани ёш ўйинчиларимиз учун фойдали. Ҳали ОЧЛда бу қўл келади. "Андижон"га қарши ўйинни ёмон ўтказдик. 4 тур олдин чемпионликка яқин турганимиз жамоалар кучсизлигидан эмас.

Мавсум давомида ўйин тарафлама яхши ва ёмон кўринган даврларимиз бўлди. Энг муҳими – айтиб ўтганимдек, жамоада курашувчанлик руҳи ўсаётганини айтиб ўтган бўлардим. Ёш йигитларда ўзига хос характер шаклланиб бормоқда. Бу уларнинг ўзи учун ҳам, жамоа учун ҳам жуда зарур. 

Ўтган йилги жамоа билан бу йилгисини таққосламаган бўлардим. Таркиб ва молиявий томондан ҳам фарқ сезиларли. 

Ҳозирги таркиб ОЧЛдаги орзуни амалга оширишга етарли бўладими? Йўқ, айнан шу таркиб билан жуда қийин бўлади. Катта натижа қўлга киритишни истасак, албатта, таркибни кучайтиришимиз лозим", – деди Питер Хюистра.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика