Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Питер Хюистра: "Апрель ойида бизни оғир ўйинлар кутмоқда. Кучли рақиблар билан ўйинларда барча футболчиларга имконият берилади" News

Питер Хюистра: "Апрель ойида бизни оғир ўйинлар кутмоқда. Кучли рақиблар билан ўйинларда барча футболчиларга имконият берилади"

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлиганинг тўртинчи турида ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилди (2:1). Ушбу учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Рақибда деярли голдан ташқари деярли бошқа вазият бўлгани йўқ. Иккинчи бўлимда қизил карточка олганимизга қарамасдан, ғалабани сақлаб қолдик", – Питер Хюистра.

- ОЧЛда битта таркиб билан ҳаракат қилиш қийин. Захирадагилар олдиндаги масъулиятли ўйинларга тайёрми?

- Апрель ойида бизни катта ва қийин учрашувлар кутмоқда. Кучли рақиблар билан ўйинларда барча футболчиларга имконият берилади. Ёш футболчилардан айримлари ўзларини кўрсатиб улгуришди. ОЧЛ уларга тажрибаларини ошириш учун ажойиб имконият.

- Ўйин давомида футболчилар ҳам, сизда ҳам асабийлик кузатилди. Унинг кетидан қизил карточка. Ўтган йили ОЧЛда шундай ҳолатлар панд берганди. Бунинг устида иш олиб бориляптими?

- Бу яхши эмас. Қизил карточкалар, асабий ҳолат кузатиладиган ўйинларда эҳтиёткор бўлиш керак. Кримец қизил олган вазиятда оддий ўйин ҳолати эди. Ўтган йили ОЧЛда иккита қизил карточка олганимиз ёдимда. Мана шундай вазиятлар ўзига хос сабоқ бўлади. 

- Шогирдларингизни ўйинига баҳо берсангиз. Футболчилар кучини сақлаб ўйнагандек кўринди...

- Жамоам яхши ўйин кўрсатди. Рақиб яхши прессинг қилди, тактик жиҳатдан ақлли ҳаракат қилди. Ўйиндан қониқдим. Захирадан майдонга тушганлар ҳам яхши таассурот қолдирди. Ҳар доим ҳаракатда бўлишимиз керак. Биз бундан анча яхшироқ ўйнай оламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика