Latest news

13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  5 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  9 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  8 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  6 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  21 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  17 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5

Питер Хюистра: "Андижон" очко билан қайтиши ҳам мумкин эди" News

Питер Хюистра: "Андижон" очко билан қайтиши ҳам мумкин эди"

Ўзбекистон Суперлигаси доирасидаги "Андижон" билан беллашувдан сўнг "Пахтакор" устози Питер Хюистра баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

"Ўйинни яхши бошладик. Гол урилгунга қадар тез ҳаракат қилдик, чиройли ҳужумдан тўп киритдик. Бироқ кейин ўйинимиз сустлашиб кетди. Суръатни ошириш учун ўзгаришлар қилдик, аммо бу самара бермади. Ўз навбатида рақиб охиригача ўйнагани, бизга муаммо яратганига олқишлаб қўйишни истардим. Улар очко билан қайтишлари ҳам мумкин эди. Бундай қийин баҳслар мавсум давомида учраб туради. Шундай оғир беллашувда ғалаба қозонганимиз жуда муҳим. Таъқибчилар билан орадаги фарқни ошириб олдик.

Футболчилар ва жамоа доим юқори ҳолатда бўлавермайди. Баъзан юқорига чиқиш, пастга тушиш кузатилади. Ишлашда давом этамиз ва ўз ўйинимизни кўрсатишга интиламиз", - дейди нидерландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 6-тур доирасидаги қолдирилган ўйинда "шерлар" "Андижон"ни минимал (1:0) ҳисобда таслим этишди.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика