Latest news

20:24Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  2 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4

Пишур – “Локомотив”ни “яхши кўради” News

Пишур – “Локомотив”ни “яхши кўради”

Украиналик Олександр Пишур мана икки мавсумдирки “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
У ҳозирга қадар “Бунёдкор” сафида 64 учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 33та гол урди.

Олександр Пишур энг кўп бор Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси дарвозасини ишғол қилган. Тўғри маънода айтганда, у “Локомотив” дарвозасини “яхши кўради”. У шу кунгача “темирйўлчилар”га қарши 6та учрашувда майдонга тушиб, “Локо” дарвозасига шунча тўп киритган.

Пишурнинг статистикаси ҳам кўрсатиб турибдики, у “Локомотив” дарвозасига тўп киритишни жуда хуш кўради. Аксинчи, “Локомотив” футболчилари учун эса Пишур энг ноқулай ҳужумчи бўлиб турибди.

Эртага олий лига 18-турининг марказий учрашувида мамлакат чемпиони “Бунёдкор” локомотивчилар меҳмони бўлади. Ушбу учрашувда ҳам Олександр Пишур “Локомотив” дарвозасини “яхши кўришини” исботлайди, деган умиддамиз.

Олександр Пишурнинг “Локомотив” дарвозасига киритган голлари

Сана

Мусобақа

Учрашув

Гол

11.04.2014

Олий лига, 5-тур

“Бунёдкор” – “Локомотив” 1:1

1

07.03.2014

Суперкубок

“Локомотив” – “Бунёдкор” 1:2

1

21.08.2013

Ўзбекистон кубоги, ярим финал

“Локомотив” – “Бунёдкор” 0:2

2

05.08.2013

Олий лига, 14-тур

“Локомотив” – “Бунёдкор” 1:1

1

31.07.2013

Ўзбекистон кубоги, ярим финал

“Бунёдкор” – “Локомотив” 2:2

-

04.07.2013

Олий лига, 13-тур

“Бунёдкор” – “Локомотив” 1:1

1

Қуйида Олександр Пишурнинг “Локомотив” дарвозасига киритган голлари видеолавҳаси билан танишишингиз мумкин.

(TAS-IX эмас)

(TAS-IX)

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика