Latest news

20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  6 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  2 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  12 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  108 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20

Пирло: “Златан “Милан” учун жудаям муҳим” News

Пирло: “Златан “Милан” учун жудаям муҳим”

“Милан” ва “Ювентус” собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло “россонери”лар форварди Златан Ибрагимович ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ибра “Милан” учун ўта муҳим аҳамият касб этади. У жамоанинг ўйинга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартира олади. Мен буни ўзимнинг тажрибамдан биламан.

Унинг жамоадошлари ҳар бир машғулотга чин дилдан ёндашишади. Чунки Златан улардан 100% кучларини сарфлашларни талаб қилади. Бу жараёнда у сенга бақириши, жаҳлини кўрсатиши мумкин. Бу каби хислатга эга футболчилар камдан кам учрайди.

Қолаверса у илгаригидек кучга эга бўлмасада, майдонда кўп нарсаларни ўзгартириб юборишга қодир. “Манчестер Юнайтед” сафаида тўп тепиб юрган пайтида олган жароҳатидан кейин у илгаригидек самарали ўйнай олмаган бўлсада, ёш ўтган сайин майдонда кўп югуриш эмас, балки позицияни аниқ танлай билиш тўғри йўл эканлигини ҳис қиласан.

Унинг кейинги фаолияти фақат ўзига боғлиқ. Мен 38 ёшимда фаолиятимни якунладим, чунки тиззамда оғриқни ҳис қила бошладим”, дейди Пирло.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика