Latest news

22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  5 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  2 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  79 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  17

Пиоли: "Златан кейинги ўйинларда ҳам бизга керак" News

Пиоли: "Златан кейинги ўйинларда ҳам бизга керак"

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли "Спарта"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Асосийси - жамоа ўйинни ўқимоқда ва майдонга тушганда ўзини йўқотиб қўймаяпти.

Биз "Рома"га қарши ажойиб ўйин ўтказиб, ушбу баҳсга етиб келдик. Ўшанда бугунгидан кўра кўпроқ вазиятни назорат қилиб тургандик. Бугун эса барча режалар амалга ошди.

Мени қувонтираётган жиҳат шундаки, футболчилар ўсишда, рақобатлашишда давом этмоқда. Шу сабабдан асосий таркибини танлаб олиш жуда қийин иш бўлмоқда.

Биз кучли жамоа бўлишни истаяпмиз ва шунга яраша йўл танлаб, унда одимлаяпмиз.

Златаннинг бир тайм ўйнашини ўйиндан олдин биларди. Бу ўзгариш режа бўйича амалга оширилди. Златан - чемпион. Унинг кейинги ўйинларда ҳам таркибда бўлишини истаймиз. Олдинда қийин ўйинлар жуда кўп. Якшанба кунги баҳсда ҳам Златан таркибдаги балансни ушлаб туриши керак.

Тонали бугунги ўйини орқали олдинга икки қадам ташлади. У ушбу мавсум бошланиш арафасида жамоага келиб қўшилди. Унинг ривожланиш босқичи менга жуда ҳам ёқмоқда. Сандро ҳужумларга креативлик бағишлай олади", - деди Пиоли.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика