Пичоқланган "Арсенал" футболчиси: "Менга омад кулиб боқди, чунки кўз ўнгимда одам ўлди"
28 oct 2022 17:28
News
Пичоқланган "Арсенал" футболчиси: "Менга омад кулиб боқди, чунки кўз ўнгимда одам ўлди"
"Арсенал"нинг испаниялик ҳимоячиси, жорий мавсумда "Монца"да ижарада ўйнаётган Пабло Мари Миландаги савдо марказида олган пичоқ жароҳати ҳақида гапирди.
"Мен арава ва бола билан бирга эдим, бир пайт белимда қаттиқ оғриқни ҳис қилдим. Шундан сўнг эркак бошқа эркакка ҳужум қилиб, унинг томоғига пичоқ урди. Менга жуда омад кулиб боқди, чунки кўз ўнгимда яна бир одам ўлганини кўрдим", – деди футболчи.
Пабло Италия чемпионатининг жорий мавсумида 8 та учрашув ўтказиб, 1 та тўп киритди ҳамда 2 та сариқ карточка олди.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments