Latest news

20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  4 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  3 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  13 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  6 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  3

ПФЛнинг махсус ишчи-гуруҳи Суперлига ва Про лига клубларини лицензиялаш талаблари ижроси бўйича мониторингдан ўтказади News

ПФЛнинг махсус ишчи-гуруҳи Суперлига ва Про лига клубларини лицензиялаш талаблари ижроси бўйича мониторингдан ўтказади

Мониторинг ишчи-гуруҳи дастлаб “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Шўртан”, “Машъал”, “Бухоро” ва “Қизилқум” клубларига ташриф буюришди.

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Таъкидланганидек, ПФЛ мазкур регламент асосида футбол клубларини келаси мавсум учун тайёрлаб боради. Айни пайтда Суперлига ва Про лигада иштирок этувчи клубларга лицензиялаш талаблари ҳақида атрофлича маълумот бериш, улардан ушбу жараённи муваффақиятли якунлаш, Суперлига ёки Про лигада иштирок этиш учун қўйиладиган талаблар борасида янада тўлиқ ахборот бериш, айнан қандай жиҳатларга эътибор қаратиш лозим экани, клуб тизими ёки ички инфратузилмаси бўйича тузатиш ёки яхшилаш зарур бўлган масалаларини муҳокама этиш мақсадида бугун, 4 декабрьдан бошлаб ЎзПФЛнинг махсус мониторинг ишчи-гуруҳи Суперлига ва Про лига клубларига ташриф буюришни бошлайди.

Мониторинг ишчи-гуруҳи дастлаб “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Шўртан”, “Машъал”, “Бухоро” ва “Қизилқум” клубларига ташриф буюриб, мазкур клубларнинг яқин келажак режалари, олдинда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳалар, ва умуман лицензиялаш талаблари қай тарзда бажарилаётгани бўйича мониторингдан ўтказади.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика