Latest news

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  2 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  11 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  38 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13

ПФЛ Станислав Андреевни мавсум якунига қадар дисквалификация қилди News

ПФЛ Станислав Андреевни мавсум якунига қадар дисквалификация қилди

Суперлиганинг 29-туридан жой олган “Металлург” — “Навбаҳор” ўйини Тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилди.

Бунда комиссия аъзолари учрашувнинг 27-дақиқасида огоҳлантирилган Ислом Исоқжонов ҳамда 90+4-дақиқада огоҳлантирилган Станислав Андреевнинг ҳатти-ҳаракатларига жиддий эътибор қаратди.

Комиссия хулосасига кўра, Исоқжонов сариқ карточкани ўзи учун қасддан тилаб олмаган. Бироқ Андреевнинг ҳаракатларини бундай деб бўлмайди. У ўйин сўнгида вақтни атайин чўзган ва ҳакам томонидан сариқ карточка ишлаб олган. Комиссия хулосасига кўра, Андреев келаси турдаги “Пахтакор”га қарши учрашувни ўтказиб юбориш мақсадида бу ишга қўл урган. Чунки, эндиликда унинг огоҳлантиришлари сони 4 тага етди. Бу орқали Андреев мавсумнинг сўнги икки турида бемалол ҳаракат қила олиши мумкин эди.

Тартиб-интизом қўмитаси регламентининг “Интизомий ва жарималар кодекси” 5-бўлим 5.6 бандида кўрсатилган “аҳлоқий меъёрларга амал қилмаслик, муғомбирлик ишлатиш ҳамда спортчига хос бўлмаган хулқи учун” қисмига беписандлик билан муносабатда бўлган “Металлург” футболчиси Станислав Андреевни 5 миллион сўм жаримага тортди ва қўшимча тарзда 31-тур ўйинидан ҳам четлатди. Андреев бунгача “Навбаҳор”нинг икки футболчиси ҳам худди шундай банд билан жазога тортилганидан хулоса чиқармагани учун 32-турни ҳам ўтказиб юборади. Демак, унинг учун 2018 йилги мавсум ўз якунига етди.

Шу тариқа Станислав Андреев “Металлург”нинг нафақат “Пахтакор”, балки “Бунёдкор” ва “Бухоро” жамоаларига қарши учрашувларида ҳам иштирок эта олмайди. Келгусида ПФЛ бу каби ҳолатларни аниқлайдиган бўлса, футболчиларни жиддий жазо кутади. Шунингдек, футболчиларга сариқ карточка кўрсатаётган ҳакамлар масаласи ҳам ўрганиб чиқилади.

Маълумот учун, ПФЛ комиссияси 29-турдан жой олган “Бухоро” — “Пахтакор” ўйинидаги Марко Симичнинг ҳам сариқ карточкасини ўрганиб чиққан. Чунки унда ҳам сариқлар сони 4 тага етган. Хулосага кўра, Симич ва “Бухоро” вакили Шаҳбоз Эркинов ўйин бошидан буён ўзаро чиқиша олмаган ҳамда сариқ карточка келишмовчилик ортидан келиб чиққан. ПФЛ бу ҳолатни ортиқча жазоларсиз ёпишга қарор қилди. Агар Симичда ҳам Андреевдаги каби ҳолат бор деб хулоса берилганида, “Пахтакор” ҳимоячиси учун ҳам 2018 йилги мавсум “эшиклари” ёпиларди.

Rating: -31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика