Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

ПФЛ Нўъмон Ҳасановни бир учрашувга четлатди ва 10 млн сўм жаримага тортди News

ПФЛ Нўъмон Ҳасановни бир учрашувга четлатди ва 10 млн сўм жаримага тортди

ЎзПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси Суперлига 3-тур баҳси – АГМК ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасида кечган учрашувдаги хатти-ҳаракатлари учун Нўъмон Ҳасановга нисбатан интизом жазоси қўллади ва уни жаримага тортди.

Учрашув давомида қўқонликлар устози ҳакам қарорларига кескин эътироз ва норозилик билдирган. Жумладан, учрашувнинг 74-дақиқасида "Қўқон-1912" дарвозасига белгиланган пенальтидан кейин, техник зонани тарк этган ва учрашув бош ҳакамига кескин равишда эътироз билдирган. Ушбу вазият учрашув назоратчиси ва комиссари рапортида, шунингдек, учрашув видеоёзувида акс этган.


Профессионал Футбол Лигаси вазиятни ўрганиб чиқди ва мусобақалар регламентининг 5.57 бандига асосан мураббийга нисбатан интизомий чора қўллади. Унга кўра бош мураббий Тартиб-интизом кодекси 5.06 ҳамда 5.18 моддаларига асосан 1та учрашувга четлатилди ҳамда 10 млн сўм жаримага тортилди.

Бундай вазият яна такрорланса, ПФЛ клуб ва мураббийга нисбатан қаттиқроқ чора кўриши мумкинлиги ҳақида иккала томонни қаттиқ огоҳлантирди.


ФОТО  Суперлига: АГМК Олмалиқда "Қўқон-1912"га 7та гол урди, Полвоновдан пента-трик

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика