UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   0 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  9 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  12 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  7 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0

Суперлига: АГМК Олмалиқда "Қўқон-1912"га 7та гол урди, Полвоновдан пента-трик Янгиликлар

Суперлига: АГМК Олмалиқда "Қўқон-1912"га 7та гол урди, Полвоновдан пента-трик

Теглар :  Қўқон-1912АГМК
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган АГМК - "Қўқон-1912" учрашувида мухлислар жами 8та голга гувоҳ бўлишди.


ЯНГИЛАШ


ОКМК

Зафар Полвонов - 10', Дилшод Жўраев - 32', Зафар Полвонов - 38', Дилшод Жўраев - 72', Зафар Полвонов - 75', Зафар Полвонов - 79', Зафар Полвонов - 90'

Суперлига. 3-тур

07/04/2019, 17:15

1
:
7
Тугади

Қўқон-1912

Мурод Холмуҳамедов - 56'

45'
90'
10'  Зафар Полвонов
10'  Жасур Ҳасанов О
32'  Дилшод Жўраев
32'  Жасур Ҳасанов О
38'  Зафар Полвонов
38'  Миржамол Қосимов
46'  Муроджон Тошматов (Камрон Саидазимов)
72'  Дилшод Жўраев
75'  Зафар Полвонов
75'  Акмал Шораҳмедов
76'  Миролюб Костич (Шерзод Файзиев)
79'  Зафар Полвонов
79'  Зоҳир Пиримов
80'  Жасур Ҳасанов О (Санат Шихов)
87'  Камрон Саидазимов
90'  Зафар Полвонов
20'  Иқбол Маликжонов
27'  Иқбол Маликжонов
46'  Жасур Ҳасанов (Милош Николич)
46'  Темур Усмонов (Шаҳбоз Эркинов)
56'  Мурод Холмуҳамедов
71'  Ойбек Рустамов
76'  Муҳаммаданас Ҳасанов (Авазхон Маматхўжаев)


- Шу тариқа Шерзод Қосимов финал хуштагини чалди ва АГМК чемпионатдаги илк ғалабасини мана шундай чиройли ва ўта йирик ҳисобда нишонлади.


90. ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЗАФАР ПОЛВОНОВ! Полвоновдан пента-трик! Санъат Шиховнинг узатмасидан кейин Полвонов таблодаги ҳисобни 7:1га айлантирди.

- АГМК Миржалол Қосимов қўл остидаги чемпионатдаги илк ғалабасини чиройли футбол ва йирик ҳисоб орқали қўлга киритмоқда.

79. ГООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЗАФАР ПОЛВОНОВ! ПОКЕР! Зоҳир Пиримовдан яна бир голли узатма ва Полвонов хет-трикни покерга айлантирди - 6:1.

- "Қўқон-1912" ва АГМКда яна биттадан ўзгариш руй берди: Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Авазхон Маматхўжаев туширилди. АГМКда эса Костич ўз ўрнини Шерзод Файзиевга бўшатди.

- Майдонда 9 киши қолган "Қўқон-1912" ҳимояланишда жуда қийналмоқда.

76. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЗАФАР ПОЛВОНОВ! Зоҳр Пиримовнинг узатмасини Полвонов голга айлантирди ва хет-трик қайд этди. Бу Суперлиганинг янги мавсумидаги илк хет-трик.


74. ГОЛЛЛЛЛЛЛ! Дилшод Жўраев! Учрашувдаги иккинчи дубль. Жўраев "нуқта"дан адашмади - 4:1.


73. Майдонда баҳс ва мунозара. Нўъмон Ҳасанов ўз ҳиссиётларини жиловлай олмай ҳакамга эътироз билдириш учун майдонга тушиб кетди. 

71. "Қўқон-1912" футболчиси дарвозага кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтаргани учун Шерзод Қосимов пенальти белгилади ва ҳакам билан баҳслашган Рустамовга қизил карточка кўрсатди.

65. Зафар Полвонов ҳозирча иккита гол урди, лекин яна яққол голга тортадиган 5-6 вазиятни кўкка совурди. Баъзан унга омад етишмаётган бўлса, баъзида мўлжалда адашмоқда. Биринчи бўлимда Милич ва Холмуҳаммедов, иккинчи таймда эса Николич ҳамда Милич АГМК тўпурарини кўздан йўқотмоқда.

61. АГМКда тўртинчи голни уриш учун, Полвоновда эса хет-трикни расмийлаштириш учун яна бир ажойиб вазият юзага келганди. Бош билан яхши ўйнайдиган ҳужумчи бу сафар мўжалда бироз адашди.

59. "Қўқон-1912" голдан руҳланиб олдинга ўтди ва АГМК дарвозаси томон хавфли юришларни бошламоқда.

56. ГОЛЛЛЛЛЛЛ! Мурод Холмуҳаммедов "нуқта"дан адашмади. Пенальтини аниқ амалга ошириш бўйича мутахассис саналган Холмуҳаммедов тўпни ўнг бурчакка йўналтирди, Тўраев эса чап бурчакка сакради. Натижада меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди - 3:1!

55. Пенальти. АГМК дарвозасига. Қувондиқ Рўзиев жарима майдончаси ичида йиқитилди ва Қосимов 11-метрлик нуқтани кўрсатди. 

50. АГМК иккинчи бўлимни ҳам катта устунлик билан ўтказмоқда. Жамоа қатор вазиятлар яратди. Бироқ ҳозирча тўртинчи гол дарвозадан жой олгани йўқ. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- "Қўқон-1912" сафида қаторасига иккита ўзгариш: Жасур Ҳасанов ўрнига Милош Николич майдонга тушган бўлса, Тимур Усмонов ўз ўрнини Шаҳбоз Эркиновга бўшатиб берди.

- АГМКда мажбурий ўзгариш. Яъни ПФЛнинг регламентдаги бандни бажариш учун Қосимов ёш футболчи Камрон Саидазимовни Мурод Тошматов ўрнига туширди.


45. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 1 дақиқа ўз поёнига етди. Жамоалар танаффусга АГМКнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан йўл олишмоқда. 

Танаффусга қадар Зафар Полвонов хет-трикни расмийлаштиб олиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбаси йўлига бу сафар Боян Кнежевич ғов бўлди.


Миржалол Қосимовнинг мазкур ўйинга тайёрлаган тактик режалари тўлиқ иш бермоқда


37. ГООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЗАФАР ПОЛВОНОВ! Кутилганидек учинчи гол ҳам ўзини кўп куттириб қўймади. Миржамол Қосимовнинг узатмасидан кейин ҳужумчи Полвонов дарвозабон билан бирга-бир қолди ва киперни ҳам алдаб, тўпни дарвозага йўналтирди - 3:0.

35. АГМК хотиржамлик билан ўйинни тўлиқ назорат қилган ҳолда учрашувни ўтказмоқда. "Қўқон-1912" футболчилари биринчи бўлимдаёқ жисмонан жуда катта куч йўқотишди.

32. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Дилшод Жўраев! АГМКнинг қатор ҳужумлари яна бир голга сабабчи бўлди. Бу сафар бурчак зарбаси голга айланди. Жасур Ҳасановнинг айланма узатмасидан сўнг тўп дарвозага қараб кетаётганда чизиқ устидан Дилшод Жўраев тўпни дарвозага киришига кўмаклашиб юборди - 2:0!

- Буёғига "Қўқон-1912"га янада қийин бўлади. Тенгликда ўйин бўйича устунлик қилган АГМК, бир киши кўп ҳолатда ўзини янада қулайроқ ҳис этиш имкониятига эга бўлади. "Қўқон-1912" эса характер кўрсатадими? Бу саволга қолган дақиқалар давомида жавоб оламиз.

27. Четлатиш: Бироз аввал сариқ карточка билан сийланган Иқбол Маликжонов Костичга нисбатан очиқчасига қўпол ўйнади ва иккинчи огоҳлантиришни олиб, майдонни тарк этмоқда.

25. Ўтган 5 дақиқа ичида "Қўқон-1912" ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди. Ҳужумга ўтишга уринмоқда. Лекин АГМК мудофаа чизиғи бугун ишончли ўйнамоқда.

23. Костичнинг эътиборсизлиги натижасида тўп йўқотилди ва Тимур Усмонов Акбар Тўраев дарвозаси томон зарба йўллади. Кипер ўз ўрнида.

20. Иқбол Маликжонов майдон марказида рақиб футболчисини очиқчасига ушлаб қолгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

17. АГМК ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Миржамол Қосимовнинг ажойиб узатмасини Зафар Полвонов голга айлантира олмади. Боян Кнежевич ўз вақтида вазиятни тўғри баҳолагани туфайли "Қўқон-1912" иккинчи голдан қутилиб қолди.

14. АГМК чиройли ва комбинацион футбол намойиш этмоқда. Ҳужумкор руҳда ўйнгаётган жамоалар рақиб дарвозаси олдида қатор вазиятлар яратишни давом эттирмоқда. Зоҳир Пиримовга иккинчи голни уриш учун қулай вазият юзага келганди. Аммо унинг бош билан йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.

12. Устунлик тўлиқлигича АГМК тарафида. Голдан руҳланган майдон эгалари яна ҳужумга зўр беришмоқда.

10. ГОЛЛЛЛЛЛ! Зафар Полвонов! АГМК қатор ҳужумлар ва хавфли вазиятлардан ниҳоят фойдаланди. Жасур Ҳасановнинг тўп узатмасидан сўнг ҳужумчи Полвонов ўткир бурчакда қолишига қарамасдан тўпни кучли зарб билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 1:0.

9. "Қўқон-1912" ниҳоят олдинга ўтди ва рақиб дарвозаси томон илк зарбани узоқ масофадан амалга оширди. Акбар Тўраевга бу ортиқча қийинчилик туғдирмади.

7. Хавфли вазият! АГМКнинг ҳужумлари давомий бўлмоқда. Ойбек Рустамов ўз жарима майдончаси олдида тўп оширишда қўпол хато қилди. Натижада Жасур Ҳасанов мазкур совғадан фойдаланган ҳолда яккама-якка вазиятга чиқиб борди, лекин унинг дарвозага йўллаган тўпи йўлига Боян Кнежевич ғов бўлди. АГМК футболчилари иккинчи темпда гол уришга уринишди. Бироқ бу бесамар кетди. АГМК юқори босимни давом эттирмоқда.

4. Милич Пиримовга нисбатан қоидани бузди. АГМК жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ҳасановнинг узатмасидан сўнг Бобур Юлдашев дарвоза томон зарба йўллади. Боян Кнежевич маҳорат кўрсатди ва хавфни бартараф этди. Қайтган тўпни эса дарвозага жойлашда Полвонов улгурмади. Рақиб ҳимоячилари ўз вақтида вазиятни юмшатишди. 

3. Миржамол Қосимовнинг жарима зарбасидан оширган тўпини рақиб дарвозабони ушлаб олди. "Қўқон-1912"ҳозирча ўз жарима майдончаси ичидан чиқишга қийналмоқда.

2. АГМК ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади. Чап қанот орқали дастлабки юриш амалга оширилди. Сўнгги паллада Полвонов тўпга улгурмади. 

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда.

- Олмалиқдаги стадионда Қўқондан бир гуруҳ мухлислар ташриф буюришган. Шунингдек, тахминан 2-3 мингга яқин маҳаллий ишқибозлар ҳам трибуналарни банд этиб туришибди. 

- Учрашув соат 17:15да бошланади. 



Суперлига, 3-тур
АГМК — ҚЎҚОН-1912 7:1
7 апрель 2019. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 17:15
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Найим Қосимов.
Назоратчи: Арслон Хотамов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Зафар Полвонов (10 - Жасур Ҳасанов), Дилшод Жўраев (32 - Жасур Ҳасанов), Зафар Полвонов (37 - Миржамол Қосимов), Дилшод Жўраев (72 - пенальти), Зафар Полвонов (79 - Зоҳир Пиримов), Зафар Полвонов (90 - Санъат Шихов) - Мурод Холмуҳаммедов (56-пенальтидан)

АГМК: 45.Акбар Тўраев, 23.Акмал Шораҳмедов, 5.Дилшод Жўраев, 44.Бобурбек Юлдашов, 31.Сайдулла Раҳматов, 22.Миролюб Костич (37.Шерзод Файзиев), 4.Миржамол Қосимов, 17.Муроджон Тошматов (60.Камрон Саидазимов, 46), 11.Зоҳир Пиримов, 19.Жасур Ҳасанов (8.Санъат Шихов, 80) 9.Зафар Полвонов.
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 15.Жасур Ҳакимов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 33.Сардор Раҳмонов, 36.Шаҳбоз Умаров.

“Қўқон-1912”: 89. Боян Кнежевич, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов (14.Авазхон Маматхўжаев), 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 15. Ойбек Рустамов, 16. Жасур Ҳасанов (55. Милош Николич, 46), 20. Иқбол Маликжонов, 21. Тимур Усмонов (22.Шахбоз Эркинов, 46), 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 25. Сарвар Каримов, 11. Тимур Ҳакимов, 17. Бехруз Саъдиллоев, 19. Суҳроб Бердиев, 27. Жасур Ёқубов.

Огоҳлантиришлар: Иқбол Маликжонов (20)

Четлатишлар: Иқбол Маликжонов (27), Ойбек Рустамов (74)

Рейтинг: +50   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика