Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

ПФЛ Кубогида яна бир ҳангома, ҳакам кимга қизил берганини ўзи билмай қолди News

ПФЛ Кубогида яна бир ҳангома, ҳакам кимга қизил берганини ўзи билмай қолди

ЎФФ сунъий майдонида "Пахтакор-2" ва "Машъал" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйинда қизиқ ҳолат кузатилди.
Гап шундаки, учрашувнинг 43-дақиқасида "Машъал" вакили Қаҳрамон Баҳодиров "Пахтакор" аъзоси Озод Қурбоновни қўполлик билан йиқитди. Бунга жавобан Қурбонов унга жавоб берди. Бир пас, оҳ-воҳдан сўнг қанот ҳаками Сергей Сазанов (Тошкент) бош ҳакам Абдураҳим Мўминовни (Тошкент вилояти) олдига чақирди.

Шундан кейин....



- Мана сенга қизил.... 26 рақамдаги футболчи ҳайрон...



Футболчи 2 секундлик шок ҳолатидан кейин тилга кирди: - Менга?... Бу ерда мухлислар, хандон отгунча, - у эмас. 4-рақам-ку....



- Ия шундай демайсизларми? Деганча ҳакам ўз йўналишини ўзгартирди...



Кетиш олдидан - ука сенга эмас, қизил мана 4-рақамга деди...

Футболчи ва мухлислар яна "Ўўўўў"дан келдилар, - ахир ундан чиқди-ку?
Ундай бўлса мана сенга ҳам деб Қаҳрамон Баҳодировга ҳам "қизил" бериб юборди. Қизиғи шундаки, бу вазиятда қанот ҳакам шундоққина кўз ўнгида бўлиб турган вазиятга аниқ баҳо бера олмади. Учрашув назоратчиси эса анча олисда эди. Кўрамиз, эртага ПФЛ сайтида бу ҳакамлар бригадасига неча балл қўйилади.

Кеча бўлиб ўтган 4 ўйиннинг 3тасида ҳакамларга икки баҳо қўйилган эди.




Суратда, Сергей Сазанов (Тошкент), Абдураҳим Мўминов, (Тошкент вилояти), Шоҳрух Аъзамов (Фарғона), Сардор Ҳакимов (Самарқанд) биринчи бўлимдан сўнг ечиниш хонасига кириб кетишяпти.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика