Latest news

22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  3 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  2 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  2 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  1 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  28 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  8 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  7 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  2 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  3

ПФЛ кубоги финалида "Машъал" - "Шўртан" ўйнайди News

ПФЛ кубоги финалида "Машъал" - "Шўртан" ўйнайди

ЎФФ сунъий майдонида ПФЛ Кубогининг ярим финал босқичининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида ташаббусни биринчи лига вакиллари бошлаб берди. Биринчи ҳужумни Санжар Қувватов бартараф этди. 15 дақиқада Турсунмурод Ҳамдамов иккичи огоҳлантириш билан майдонни тарк этди. Қолган 75 дақиқада бир киши кам бўлиб ўтказган "газчилар" устунликка эга бўлди. 30 дақиқада яна бир бор Қувватов "Машъал" дарвозасига кетма-кет йўлланган ҳужумларни бартараф этишга муваффақ бўлди. 45 дақиқада Зафар Тўраевнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан майдондан чиқариб юбора олди.

Иккинчи бўлимни ҳам 10 киши бўлиб давом эттирган "Машъал" ҳужумларни камайтирмади ва 55 дақиқада Владислав Иванов ҳимоячилардан қочиб кетиб ҳисобни очди. Шундан сўнг ўйин сурати ҳам ўзгарди. 65 дақиқада Владислав Ивановнинг пасини Шоҳруҳ Достонов дарвозага жойлаб қўйди. Учрашув якунланиши арафасида "Обод"нинг ҳужумини Шаҳбоз Норхонов чиройли тарзда дарвозага аниқ йўллади. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" ярим финалда ҳам ғалабани давом эттирди.

Энди "Машъал" ПФЛ кубогининг ярим финалида Ғузорнинг "Шўртан" жамоасига қарши ўйнайди. Бу ўйин 20 февраль куни ЎФФ сунъий майдонида бўлиб ўтади.

ЎзПФЛ Кубоги. Ярим финал

"Машъал" - "Обод" 2:1

Ҳакам:
Рустам Тошмуҳаммедов (Тошкент).

Голлар: Владислав Иванов 55, - 1:0. Шохрух Достонов 65, - 2:0. Шаҳбоз Норхонов 85, - 2:1.

"Машъал": Санжар Қувватов, Сирож Ҳамроев (Ғиёсжон Комилов 28), Шерзод Файзиев (Иқбол Бобохонов 52), Жаҳонгир Жиямуродов, Зафар Тўраев (Шоҳруҳ Достонов 60), Сардор Абдураимов, Ҳумоюн Муртозаев (Владислав Иванов 46), Турсунмурод Ҳамдамов, Аслиддин Абдиев (Абдулла Набиев 55), Фирдавс Асадов (Зоҳир Қўзибоев 46), Аббос Шодмонов.

"Обод": Бекзод Омонуллаев, Ғайрат Умиров, Жаҳонгир Исҳоқов, Дониёр Хасанов, Шаҳбоз Норхонов, Камолиддин Тожибоев, Араик Бабаев, Расул Шуҳратов, Санжар Тўрақулов, Жавлон Искандаров, Шерзод Жалилов.
Захира: Виктор Мочалов, Бахшилло Тураев, Мирзамурод Жўрабоев, Баҳодир Бахтиёров, Элбек Равшанов, Рафаел Абдураҳмонов, Зарбулла Умаров.

Четлатиш: Турсунмурод Ҳамдамов 15

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика