Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  7 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  35 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

ПФЛ “Ифтихор”га нима учун техник мағлубият ёзилганини эълон қилди News

ПФЛ “Ифтихор”га нима учун техник мағлубият ёзилганини эълон қилди

Про-Лига “B” гуруҳида иштирок этувчи Олтиариқнинг “Ифтиҳор” футбол клуби бугунги 36-тур доирасидаги учрашувда ўз майдонида Тошкент вилоятининг “Нурафшон” футбол клубига қарши майдонга тушиши керак эди.

Аммо, мезбон жамоанинг учрашувга келмагани, регламент асосида учрашув расмийларини кутиб олмагани, шунингдек, Тартиб-интизом кодекси 5-боб, 5.3 ҳамда 5.8 моддалари асосида “Ифтиҳор” футбол клубига ушбу учрашувда техник мағлубият ёзилди.

Тошкент вилоятининг “Нурафшон” футбол клубига 36-турда техник ғалаба ёзилди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Про-Лигада иштирок этувчи “Ифтиҳор” футбол клубини стадион инфратузилмаси, шунингдек, клубдаги камчиликлар учун огоҳлантирган  эди. Аммо, клуб мутасаддилари ушбу огоҳлантиришлардан хулоса қилмай, 36-турда меҳмон жамоага хурматсизлик кўрсатди ва учрашувга ташриф буюрмади. Шунингдек, регламент асосида учрашувга 90 дақиқа қолганида маҳаллий ИИБ ҳамда Тез ёрдам ходимлари келмаганини, учрашув акти қилинмаганини таъкидлаш лозим. Айнан мана шу ҳолатлар инобатга олиниб, “Ифтиҳор” ФКга учрашувда техник мағлубият ёзилди.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика