Latest news

09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  0 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  3 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  170 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  18

ПФЛ: "Бунёдкор" - "Насаф" ўйинига 3869 нафар томошабин ташриф буюрди. Аслидачи? (ФОТО) News

ПФЛ: "Бунёдкор" - "Насаф" ўйинига 3869 нафар томошабин ташриф буюрди. Аслидачи? (ФОТО)

ПФЛ расмий сайтининг маълум қилишича, Олий лиганинг 12-тур учрашуви "Бунёдкор" - "Насаф" (0:0) ўйинига 3869 нафар томошабин ташриф буюрган.

"Бунёдкор" - "Насаф" беллашувини томоша қилиш учун стадионга 3869 нафар мухлис келгани ҳақида учрашувнинг иккинчи бўлимида стадион суҳандони ҳам маълумот бериб ўтган эди. Кейинчалик бу ҳақда ПФЛ расмий сайтининг русча бўлими маълумот берди.

Энг қизиғи, стадионга амалда расмий қоғозда кўрсатилгандан тахминан 3-4 баробар кўпроқ томошабин келгани аниқ. Чунки стадионнинг бир қанча секторлари ишқибозлар билан тўлиб тошган эди.

Балки бу маълумот чипталар сотуви орқали аниқланган бўлиши мумкин. Яъни кассаларда жами 3869 та чипта сотилгандир? Агарда шундай бўладиган бўлса, унда томошабинларни қолган қисми текинга стадионга кирган бўлиб чиқади. Бу қийин масала! Қизиқ?!

Балки бу техник хатоликдир, ким билади дейсиз. Шуниси аниқки, турнинг марказий ўйинига қайдномада кўрсатилгандан кўпроқ, тахминан 10 мингдан ошиқроқ томошабин ташриф буюрди.

Авваллари олий лига ўйинларимизда стадионга келган мухлисларни сунъий равишда "кўпайтириш"ларини билардик, лекин сунъий тарзда "камайтириш"ларини биринчи бор кўриб турибмиз.

Қуйида учрашувга келган мухлисларни суратларини томоша қилишингиз мумкин.


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика