Latest news

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  6 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

ПФЛ бош директори Омон Ғофуров Испанияда Ла Лига бош директори билан учрашди News

ПФЛ бош директори Омон Ғофуров Испанияда Ла Лига бош директори билан учрашди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Омон Ғофуров Испанияга ташриф буюриб, “Реал Мадрид” академияси раҳбарияти билан учрашгани ҳақида аввал хабар қилинган эди.

Учрашув давомида “Реал Мадрид” академияси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистонда “Қироллик клуби” академиясини очиш бўйича иш тартиби келишиб олингани ҳақида аввал бериб ўтгандик.

Кеча Омон Ғофуров Мадридда Ла Лига қароргоҳида бўлиб, ташкилот вакиллари билан учрашди. Учрашув давомида Испания чемпионати мусобақаларини ўтказиш, трансляция масалалари, маркетинг йўналишида олиб борилаётган ишлар бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Мана шу масалаларга бағишланган 8 соатлик тақдимот маросими ПФЛ бош директори Омон Ғофуровга намойиш қилинди.

Шундан сўнг Омон Ғофуров Ла Лига бош директори Хавьер Гомес билан учрашди. Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди. Ла Лига бош директори ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилди.



Учрашув охирида 2020 йилга қадар мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумга кўра, Ла Лига мутахассислари маркетинг, футболга оид турли дастурлар, клублар билан ишлаш, трансялциялар ва бошқа кўплаб масалалар бўйича юртимиздаги мутахассисларга ёрдам берадиган бўлишди.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика