Latest news

00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  6 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  13 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4

ПФЛ: Айни дамда фақатгина учта клуб стадиони талабга жавоб беради News

ПФЛ: Айни дамда фақатгина учта клуб стадиони талабга жавоб беради

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси клублар олдига қўйилган талабларни келгуси мавсумда жиддий назорат қилиши ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Ушбу мавсумда клублар бажариши шарт бўлган талабларни қисман бажарди ва ҳозирда ҳам клуб инфратузилмасини яхшилаш учун улар олдига қўйилган талабларни қай тарзда бажарилаётгани ЎзПФЛ томонидан назорат қилинмоқда. Таъкидлаш лозим, келаси ҳафтада янги мавсум учун клубларни лицензиялаш бўйича янги регламент ҳавола этилади. Ушбу регламент асосида келаси мавсум учун клубларни лицензиядан ўтказиш тартиби тасдиқланган. Асосий мезон сифатида клублар бажариши шарт ҳисобланган талаб – стадион инфратузилмасини яхшилаш ҳисобланади. Етарли шароитга эга ҳамда барча талабларга мос келадиган стадион – клубларнинг ўзи иштирок этаётган лигада ўйнашини кафолатлайди.

Айни дамда, фақатгина “Насаф”, “Пахтакор” ва “Локомотив” клубларининг стадионлари талаб даражасидадир ва улар ўз уй учрашувларини ўз стадионларида бошлаши мумкин. Қолган барча стадионлар талабга жавоб бермайди ва ушбу стадионларда келгуси мавсум стартига қадар талабга жавоб берадиган ҳолат кузатилмаса, уй учрашувларини бошқа стадионларда ўтказишлари мумкин. Жумладан, ҳозирда “Навбаҳор”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Металлург”, “Сўғдиёна”, “Қизилқум”, “АГМК”, “Нефтчи”, “Қўқон-1912” клублари стадионлари халқаро стандартларга ва талабларга жавоб бермайди ҳамда ушбу клубларга келгуси мавсум стартига қадар стадионларини шай ҳолатга келтириши тавсия этилади.

Таъкидлаш жоиз, декабрь ойида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ходимлари ҳамда стадионлар бўйича мутахассислар ушбу стадионларга ташриф буюришади ва келгуси мавсум учун ушбу стадионларда қандай ишлар қилинаётганини текширишади. Айнан шу масалада комиссия бугун Андижонга жўнаб кетди. Мавсум якунларига кўра Суперлигага қайтган “Андижон” декабрда келаси мавсум учун тайёргарликни бошлади. ЎзПФЛ томонидан тузилган комиссия Андижон стадионини текширади ва олиб борилаётган ишларни назорат қилади. Ушбу комиссия аъзолари орасида стадион чими бўйича мутахассислар ҳам фаолият олиб бораётганини таъкидлаш лозим. Ҳозирда Қаршининг “Насаф” стадиони чими билан шуғулланаётган мутахассислар Андижонга ташрифи чоғида маҳаллий мутахассислар билан биргаликда иш олиб боришади ва уларга стадион майсасини яхши ҳолатга келтириш борасида керакли маслаҳатларни беришади.

Шунингдек, стадионлар бўйича мутахассислар стадион чимларини яхши ҳолатга келтириш бўйича клубларга амалий ёрдам бериши кўзда тутилган. Боиси, стадионларнинг ҳолатидан Профессионал Футбол Лигаси ҳам манфаатдор ва клубларга бунинг учун амалий ёрдам беришга тайёр.

Маълумот учун, комиссия Андижон шаҳрига ташрифдан сўнг шунингдек, Фарғона ҳамда Қўқон шаҳарларидаги стадионларни текширишади.

Агарда, стадионларнинг шароити яхшиланмаса, клублар келгуси мавсум олдидан стадионларини яхши ҳолатга келтирмаса, у ҳолда ЎзПФЛ уларга нисбатан жиддий санкциялар қўллашини маълум қилади. Жумладан, юқорида таъкидланганидек, улар уй учрашувларини бошқа стадионларда ўтказишади ва клубларга стадион шароитини яхшилаш учун маълум муҳлат берилади. Агар клублар ушбу муҳлат ичида ҳам шароитни тўғирламаса, уларга нисбатан янада жиддий чоралар кўрилиши, Про-Лигадан тушириб юборилиши ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, мавсум ўртасига келиб стадиони талабга жавоб бермайдиган ҳолга келиб қолган клублар ҳам жиддий жазоланадилар.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика