Latest news

18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  0 18:25Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  21 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  2 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  12 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  26 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  3 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24

ПФЛ: “Андижон” жарима интизом чорасини олади News

ПФЛ: “Андижон” жарима интизом чорасини олади

“Андижон” футбол клуби футболчиси Фарҳод Мирахматов Coca Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Андижон” – “Сўғдиёна” учрашувида иккита сариқ карточка олиб, қизил карточка билан майдондан четлатилган эди.

Футболчи навбатдаги тур учрашувини ўтказиб юбориши кераклиги белгиланган бўлса-да, у U-21 биринчилигининг 20-турида “Бунёдкор U-21” жамоасига қарши асосий таркибда майдонга тушган. Бу билан “Андижон” футбол клуби Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.19-бандини бузди. Унда қайд этилганидек, агар жамоа ғалаба қозонса ёки дуранг ўйнаса, унга техник мағлубият ёзилади, қўшимчасига, ЎФА Интизом кодексига мувофиқ жарима солинади.

“Андижон U-21” жамоаси мазкур беллашувда мағлуб бўлганлиги сабабли учрашув натижаси (голлар, огоҳлантириш ва четлатишлар) ўз кучида қолди ва ЎФА Интизом кодексининг 5.34, 5.47-бандларига асосан “Андижон” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика