Latest news

15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  0 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  5 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   14 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16

ПФЛ АГМК — "Пахтакор" учрашувида рўй берган вазиятга ойдинлик киритди News

ПФЛ АГМК — "Пахтакор" учрашувида рўй берган вазиятга ойдинлик киритди

Суперлиганинг 14-тури доирасидан ўрин олган АГМК — "Пахтакор" (0:1) учрашувининг 52-дақиқасида рўй берган вазият футбол жамоатчилиги ўртасида кенг муҳокама этилмоқда.

Гап шундаки, мазкур учрашувнинг 52-дақиқасида “Пахтакор” жамоаси ҳужумга ўтган пайтда тўп АГМК аъзоси Музаффар Музаффаровга келиб тушди ва учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин шу онда ўйинни тўхтатиб, ушбу футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатди. Натижада бунга қадар 26-дақиқада илк марта огоҳлантирилган Музаффаров майдонни тарк этди. Учрашув шарҳловчиси бу вақтда тўп АГМК футболчисининг қўлига теккан ёки тегмагани борасида фикр берган. Аслида эса ҳакамнинг қарорида бу мавзу умуман роль ўйнамаган.

Мазкур вазиятда бош ҳакам томонидан қабул қилнган қарор кўпчилик томонидан муҳокама этилмоқда. Бугун ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси мазкур вазият юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда АГМК — "Пахтакор" ўйинида рўй берган вазият атрофлича таҳлил қилинди. Владислав Цейтлин аслида вазият қандай бўлганини изоҳлаб, ўша ҳолатда АГМК футболчиси ўзини профессионал футболчига хос равишда тутмасдан, ноҳалол тарзда ўйнаганини таъкидлади. Яъни, “Пахтакор” жамоаси ҳужум қилаётган пайтда тўп қанотдан жарима майдончасига яқин жойда турган Жалолиддин Машариповга узатиб берилганди. Лекин АГМК аъзоси Музаффар Музаффаров рақибини чалғитиш мақсадида “Тўпни ўтказиб юбор, ортингда мен борман” дея таъкидлади. Натижада сакраб тўпни тўхтатишга чоғланган Машарипов унга тегмади ва тўп бориб Музаффар Музаффаровга тушди. Бу тарзда рақибини чалғитиб, тўпга эга чиқиш ҳалол ўйин принципларига асло тўғри келмайди.

Халқаро Футбол Ассоциациялари Кенгаши IFAB томонидан ишлаб чиқилган 2017-18 йиллар учун Футбол қоидаларининг 12-бўлим 3-бандида футболчига ўзини спортчига хос бўлмаган тарзда тутгани учун сариқ карточка кўрсатилиш ҳолатлари қайд этилган. Айнан шу бандга кўра, футболчи агар рақибини оғзаки тарзда ҳақорат қилса ёки уни қуюшқондан чиқаришга, рақибни чалғитишга уринса сариқ карточка билан жазоланади. Ўйин пайтида ҳақоратли сўзлар ишлатиш ёки рақибни чалғитишни кўзлаган қичқириқларни амалга ошириш спортчига хос бўлмаган ҳаракат ҳисобланади.

ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси АГМК — "Пахтакор" учрашувининг 52-дақиқасида рўй берган вазиятни муҳокама этгач, АГМК футболчиси Музаффаровнинг қичқириғини спортчига хос бўлмаган ҳаракат дея баҳолади ва бош ҳакам Владислав Цейтлин томонидан қабул қилинган қарорни тўғри, дея топди.

Rating: -166   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика