Latest news

13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  1 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  8 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  2 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  1 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  2 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  17 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  15 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  24

Петр Сегрт: "Тожикистон терма жамоасида хорват футболи ва немис интизомини бирлаштирганман" News

Петр Сегрт: "Тожикистон терма жамоасида хорват футболи ва немис интизомини бирлаштирганман"

Тожикистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Хорватиянинг "Novi List" нашрига берган интервьюсида термадаги фаолияти ҳақида гапирди.

Хорватияликлар ўз тарихида биринчи марта қитъа турнирига йўл олган ва биринчи уринишдаёқ тарихга кирган Тожикистон терма жамоасини экзотика деб аташди.

Хорватиялик ҳамкасблар Петр Сегрт германиялик машҳур мутахассис Йоахим Лёвнинг чўқинтирган отаси эканлигини ҳам хабар қилишди.

"Мен мураббийлик сабоқларини Германияда олганман, лекин юрагимда хорват руҳини олиб юраман ва Тожикистонга айнан шу нарса керак", – деганди Сегрт Қатардаги Осиё Кубогида Иордания билан ўйин олдидан берган интервьюсида.

Унга кўра, тожикистонликлар Осиё Кубогида доим прессинг қилиб ўйнаган ва майдонда катта куч сарфлаган. Турнирдаги жамоа бир катта оиладек эди.



"Ливанни мағлуб этиб, гуруҳдан чиққанимизда кечаси билан байрам қилдик. Меҳмонхонамизда ҳамма рақсга тушди. 1/8 финалда БААни мағлуб этганимиздан сўнг худди Осиё Кубогини қўлга киритгандек хурсандчилик қилдик. Тожикистон – кичик давлат ва биз барчамиз Осиё Кубогида рўй берган ҳамма нарсадан жуда фахрланамиз", – дея қўшимча қилди Сегрт.

- Тожикистонда футбол қандай эканлигини тушунтириб бера оласизми?

- Тожикистонда биргина сунъий қопламали майдон бор ва ҳеч ким ўртоқлик ўйинларига келишни истамайди, шунинг учун биз доимий равишда меҳмонда ўйнадик. Тожикистон терма жамоаси мураббийи сифатида 23 та ўйинда устозлик қилдим, шундан бор-йўғи 2 тасини ўз майдонимизда ўтказилган.

Тожикистонлик футболчиларда хорватларга ўхшаш футболга мойиллик бор, мен буни дарҳол англадим. Шунинг учун у ерга ишлашга бордим.

Мен келганимда улар узун паслар билан ўйнашарди. Мен дарҳол айтдимки, бундай ўйин улар учун эмас, ўсиш бўлмайди.

Биз Хорватия терма жамоаси каби паслашиб ўйнай бошладик.

Тожикистонда клубларда тизимли шуғулланадиган футболчилар йўқ, улар жамоага кўчадан келиб қўшилишади. Улар тез, портловчи ва мен тўғри йўналишда йўналтирилган истеъдодга эга.

Келганимда терма жамоадаги ўртача ёш 29-30 эди, ҳозир эса 23-24 ёш. Бизда ўйин сифати борлигини билардим, Осиё Кубогида гуруҳдан чиқишимизга ишончим комил эди.



- Осиё Кубогидаги муваффақият формулангизни қандай таърифлаган бўлардингиз?

- Тожикистон терма жамоасида хорват футболи ва немис интизомини бирлаштирганман. Бу бизнинг муваффақият комбинациямиз эди.

Бу йигитлар ажойиб ва мен улар билан фахрланаман. Мен мураббийлик сабоқларини Германияда олганман, лекин юрагимда хорват руҳини олиб юраман ва Тожикистонга айнан шу нарса керак

Немис мураббийлари Япония ёки Корея Республикасида муваффақият қозонишлари мумкин, чунки у ерда интизом менталитетнинг бир қисми. Тожикистонда одамлар бизга ўхшаб кетади ва фақат интизом етарли эмас, чунки баъзида импровизация қилиш керак бўлади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика