Петер Шмейхель: "Дания терма жамоасига 0:3 ҳисобидаги мағлубият ёзилиши мумкин эди" News

Петер Шмейхель: "Дания терма жамоасига 0:3 ҳисобидаги мағлубият ёзилиши мумкин эди"

Даниялик собиқ футболчи, ҳозирда терма жамоанинг асосий дарвозабони Каспер Шмейхелнинг отаси Питер Шмейхел Дания — Финляндия учрашувидаги Кристиан Эриксен билан боғлиқ ҳолат ҳақида гапирди.

"Мен УЕФАнинг расмий сайтидан иқтибосини ўқидим, улар ўйинни футболчиларнинг талаблари билан давом эттиришга қарор қилишди. Биламан, бу тўғри эмас. Уларга учта вариант таклиф қилинди. Биринчиси, учрашувни дарҳол тугатиш. Иккинчиси, эртаси куни соат 12:00 да ўйинни якунлаш. Учинчи вариант эса 0:3 ҳисобидаги мағлубият. Шундай экан, футболчиларда танлов имконияти бор-йўқлигини ўзингиз ўйлаб кўринг. Мен ундай ўйламайман", — дейди Шмейхель.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика