Latest news

22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  0 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  39 22:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  23 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  9 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  4 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  8 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  1 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2

PES 2014’да «Пахтакор» ва «Бунёдкор» бўлади News

PES 2014’да «Пахтакор» ва «Бунёдкор» бўлади

Япониянинг Konami компанияси PES (Pro Evolution Soccer) видео ўйини учун Осиё Чемпионлар лигаси учун тўлиқ лицензия олди.

Япониянинг Konami компанияси PES (Pro Evolution Soccer) видео ўйини учун Осиё Чемпионлар лигаси учун тўлиқ лицензия олди. PESeditblog.com хабарига кўра, PES 2014’да Осиё футбол клубларининг бош мусобақаси PES 2013’да қўшилган Либертадорес Кубоги каби алоҳида ўйин режими сифатида қўшилади.

PES 2014’даги Осиё Чемпионлар лигаси режимида Осиёнинг жами 32та клуби бўлиб, улар орасида Ўзбекистон Олий Лигаси вакиллари – Тошкентнинг «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клублари ҳам бор. Қайд этиш жоиз, «Пахтакор» Осиё Чемпионлар лигасига асос солинганидан бери – 2002 йилда мусобақаларда мунтазам иштирок этиб келади (қайд этиш жоиз, 2014 йилда ушбу анъана бузилиши мумкин).

«Машҳур Pro Evolution Soccer ўйинида Осиё Чемпионлар лигасини ҳам кўришдан жуда ҳам хурсандмиз», – деди ОФК Маркетинг қўмитаси бошлиғи Ҳафиз ал-Медлеж Konami билан шартнома имзоланишига бағишланган тадбирда. TechniAsia.com блоги маълумотларига кўра, Konami ҳозирги вақтда Япония, Хитой ва Таиланд чемпионатлари лицензиясини олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот учун, PES 2014’да Осиё Чемпионлар лигасидан ташқари, Аргентина, Чили чемпионатлари, шунингдек, Жанубий Америка Копа Судамерикана ва Рекопа Судамерикана қитъа мусобақалари ҳам биринчи марта киритилган.

Microsoft Windows, PlayStation 3, PlayStation Portable, PlayStation 2, Xbox 360, Nintendo 3DS платформаларида ўйнаш мумкин бўлган ўйиннинг демо версиясини 11 сентябрь куни интернетдан кўчириб олиш мумкин. Ўйин 20 сентябрь куни Европа Иттифоқида, 24 сентябрь куни Шимолий Америкада расман сотувга чиқарилади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика