"Персеполис" аввал Суюнов ва Нестеровга қизиққан
20 jan 2016 00:36
News
"Персеполис" аввал Суюнов ва Нестеровга қизиққан
Эроннинг "Персеполис" клуби Ўзбекистоннинг энг яхши дарвозабонларига қизиқиш билдирди.
"Персполис" вакиллари Александр Лобановни ўз сафларига қўшиб олишларидан аввал "Насаф" кипери Элдорбек Суюновга қизиқиш билдиришган. Лекин Суюнов у вақтда "Насаф" билан шартномасини узайтириб бўлгани сабабли, бу таклифни кўриб чиқмаган. Кейинчалик эронликлар "Локомотив" дарвозабони Игнатий Нестеровнинг хизматларидан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Бироқ Нестеровни ҳам "Локомотив" қўйворишни истамаган.
Кейинчалик "Персеполис" клуби вакиллари "Пахтакор" дарвозабони Александр Лобановга таклиф билан чиқишган. Александр Лобанов эса бу таклифни қабул қилди ва 6 ойлик шартномага имзо чекди. Ўзбекистон терма жамоаси кипери Александр Лобановнинг ўйини эронликларга маъқул келадиган бўлса, битим яна бир йилга узайтирилиши мумкин.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments