Latest news

21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  2 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  24 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  2 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  10 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  60 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2

Перес "Реал"да қолди. У келажак жамоасини қурмоқчи News

Перес "Реал"да қолди. У келажак жамоасини қурмоқчи

Хабарингиз бор, Флорентино Перес Мадриднинг "Реал" клуби президентлигига автоматик равишда қайта сайланди.

Энди афсонавий менеджер 2025 йилга қадар мазкур вазифани бажаради.

Флорентино Перес олтинчи марта "Реал" президенти этиб сайланди    

Хориж нашрларининг тахмин қилишича, Ф. Перес бу муддат ичида келажакнинг "Реал"ини қуришга улгуради.
Француз Мадриддаги президентлигининг янги даврида ҳам аввал бўлгани каби катта юлдузларни олиб келади. 2000 йилларда Фиго, Бекхэм ва Зидан, 2009 йилда Кака, Роналду ва Бензема трансферини амалга оширган Переснинг янги даврдаги илк нишони Мбаппе бўлади.
"Реал Мадрид" раҳбарияти ушбу трансфер учун барча имкониятларини ишга солади. Франциялик форвард кейинги 10 йилда клубнинг лидери бўлиши керак.
Килиан билан бирга "қироллик клуби" ҳужум чизиғида ўйнаши режа қилинаётган бошқа ном — Эрлинг Холанд.
Мбаппе ва Холанднинг "Реал"га бир мавсумда эмас, турли йилларда келиши эҳтимолдан йироқ эмас. Аммо, испан матбуоти бу 2 номнинг охир-оқибат "қаймоқрангли" либос кийишига ишонмоқда...
Мино Райола ҳам Эрлингни Мадридга олиб ўтмоқчи. У мижози ҳафтасига 1.15 миллион евро маош оладиган шартнома тузишни мўлжаллаяпти. Райоланинг бу режаси амалга ошса, Холанд янги жамоасида йилига 60 миллион евро ишлаб топади ва футбол оламининг энг кўп пул топадиган ўйиничисига айланади.
Шундай экан, Серхио Рамос, Лука Модрич, Марсело, Карим Бензема ва Тони Кроос сингари клубнинг бугунги етакчилари тез орада ўтмишга айланиши, уларнинг ўрнини янги номлар эгаллашини тахмин қилиш қийин эмас. Қадрли ўқувчи, "Реал"нинг яқин келажаги ҳақида сиз қандай фикрдасиз?
Дарвоқе, Переснинг энг катта лойиҳаларидан бир ҳисобланган янги "Сантьяго Бернабеу" 2022 йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилади.

Author :
Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика