Перес: "Мбаппе? Бизда "Олтин тўп"ни қўлга киритишга қодир Винисиус ва Родриго бор"
18 oct 2022 15:48
News
Перес: "Мбаппе? Бизда "Олтин тўп"ни қўлга киритишга қодир Винисиус ва Родриго бор"
"Реал" президенти Флорентино Перес "Реал" яна бир бор ПСЖнинг 23 ёшли франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппега қизиқиш билдираётгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.
"Мбаппе ҳақидаги миш-мишлар? Йўқ, мен бундан чарчамадим, чунки бундай хабарларни ўқимайман ҳам. "Реал"нинг келажаги порлоқ. Винисиус ва Родриго – энг яхши футболчилар. Келажакда улар "Олтин тўп"ни қўлга киритишлари мумкин", – деди Перес.
Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида барча турнирларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар тузилган ва трансфер нархи 160 миллион еврога баҳоланган.
Link :
Source : Get French Football News
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments