Latest news

14:00Breaking! Корея Республикаси ҳам 2031 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқчи  1 13:36"Месси "Барселона"га қайтишига ишонаман"  1 13:09"Арсенал" ва "Барселона" "Эспаньол" дарвозабони билан шартнома имзоламоқчи  0 12:42Гвардиол, Бальде, Менди... FourFourTwo дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячилари рейтингини тузди  3 12:16FourFourTwo дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячилари рейтингини эълон қилди  7 11:49​"Олимпик" собиқ футболчиси Қозоғистон клубига йўл олди  0 11:20"Бавария" спорт клуби аъзолари сони бўйича рекорд ўрнатди  0 10:48Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  12 10:03ПСЖ «Бавария» етакчисини текинга қўлга киритиши мумкин  2 09:25Sofascore. Ҳожимат Эркинов ва унинг шериклари «Ал Айн»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  1 08:47Салоҳ Италия клуби билан музокара олиб бормоқда  8 08:10Жаҳоннинг энг яхши марказий ярим ҳимоячилари рейтинги тузилди (топ-10)  11 07:35«Милан» ҳимоячиси ёзда «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин  0 02:50АПЛ. "Лестер" сўнгги 12 ўйиндаги 11-мағлубиятини қайд этди  2 02:40А Серия. "Милан" ғалабани мағлубиятга айлантирди  3

Pepsi туҳфаси – “Арена Химки”га сафар News

Pepsi туҳфаси – “Арена Химки”га сафар

Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз? Омад ёнингизда юради, деб бежизга айтишмас экан.

Очиғи, Европа чемпионлар лигасининг кучли жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита стадиондан туриб томоша қилиш хаёлимга ҳам келмаганди.

Умуман, кунларнинг бирида Урганч шаҳридаги “Тўмарис–Нур” гипермаркетига харид учун кирдим. Унинг фойесида иккита йигит “Pepsi” компанияси томонидан ташкил этилган “УЕФА чемпионлар лигасига чипталар ютинг” акцияси ўйналаётганини, бунинг учун бор йўғи уч дона 1,5 литр сиғимли “Pepsi” ичимлиги сотиб олиб, унинг чекини уларга топширишимни, бунинг эвазига рақамланган чипта тақдим этишларини ва белгиланган муддатда Европа чемпионлар лигаси учрашувларига ютуқ сифатида йўлланмалар ўйналиши ҳақида маълумот беришди.


Ўзим футболга қизиқмайманми, дарҳол тегишли салқин ичимликни сотиб олиб, чекини уларга бердим. Ўз навбатида йигитлар менинг исм-фамилиямни, ёшим ва телефон рақамимни сўраб, чиптанинг бир томонини тўлдиришди, иккинчи қисмини менга беришди. Орадан бир ҳафтадан ошиқ вақт ўтди. Бир куни телефонимга  SMS хабари келди. Унда 14 ноябрь куни соат 14:15 да “Sport” телеканалида жонли эфирда тўғридан-тўғри УЕФА чемпионлар лигасига 50 та йўлланма ўйналиши ёзилганди. Шу кунни интиқиб кутдим. Ниҳоят, кўрсатув бошланди. Мазкур акция асосан, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Наманган ва Андижон шаҳарларида ўтказилган экан. Таниқли ҳакамимиз Равшан Эрматов ва иқтидорли футболчимиз Жамшид Искандаровлар бирин-кетин омадли йўлланма эгаларини аниқлаб беришди. Натижада, 36 нафар ҳамюртимиз Санкт-Петербург шаҳрида  бўлиб ўтган “Зенит”– “Валенсия” учрашувига, 8 нафари Борисов шаҳрида “БАТЭ” – “Байер” ўйинига, 6 нафари эса ЦСКА – “Вольфсбург” жамоалари ўртасида кечган жуда аҳамиятли баҳсни бевосита стадионда томоша қилиш имкониятини эга бўлишди. Жумладан, менга 25 ноябрь куни Москва вилоятининг Химки шаҳридаги “Арена Химки” стадионида ўтказилган Россиянинг ЦСКА ва Германиянинг “Вольфсбург” жамоалари беллашувини кўриш насиб этди.



Эътиборлиси шундаки, ташкилотчилар акция  ғолибларини Тошкентдан белгиланган шаҳарларга самолётда бориб-келишини, бир кунлик меҳмонхона харажатини тўлаб беришди. Ўйинга ҳам бепул чипта тақдим этишди.

Албатта, бундай имкониятга эга бўлганимдан жуда хурсандман. Умримда илк бор Европанинг номдор жамоалари ўртасидаги ўйинни стадиондан кузатиб, роса завқландим. Бундай ютуқ бошқа ҳамюртларимга ҳам насиб этишини тилаб қоламан.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика