Latest news

09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  4 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  28

Пеп Гвардиола: "Вақти соати келиб “Ман Сити” ярим финал довонини босиб ўтади. Жамоа бунга лойиқ” News

Пеп Гвардиола: "Вақти соати келиб “Ман Сити” ярим финал довонини босиб ўтади. Жамоа бунга лойиқ”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ ¼ финалида “Лион”га (1:3) қарши беллашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Манчестер Сити” Пеп қўли остида илк мавсумда ЕЧЛни 1/8 финалда, кейинги уч мавсум қаторасига 1/4 финалда ўз иштирокини якунлашга мажбур бўлмоқда.

“Қачондир биз ярим финал йўлланмасини қўлга киритамиз. Жамоа йилларда давомида ушбу довонни босиб ўтишга лойиқ ўйин намойиш этмоқда.

Беллашувнинг дастлабки 20-25 дақиқасида биз ҳужумлар уюштириш учун бўш “зона”ларни топишга қийналдик. Аммо иккинчи бўлимда ҳаммаси яхши кетаётганди. Биз кучлироқ эканлигимизни сезиш қийинмасди. Бироқ бу каби турнирларда ғалаба учун идеал ўйин намойиш этиш лозим. Биз кўп нарсани тўғри бажарсакда, бу ғолиб чиқишимиз учун камлик қилди. Муҳим вазиятларда жарима майдончалар олдида хатоларга йўл қўйдик. Стерлинг билан боғлиқ вазиятда гол уришимиз ва ўйинни қўшимча вақтларга ўтишини таъминлашимиз лозим эди. Аммо кейинчалик гол ўтказиб юбордик ва барчаси тугади. 

Биз кўплаб вазиятларни яратдик, зарбалар йўлладик. Афсуски, ғолиблик рақибга насиб этди”, дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BT Sport.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика