Пеп Гвардиола: "Агар "Олтин тўп"ни Винисиус қўлга киритганда, у бунга тўлиқ лойиқ бўларди. Худди ўтган йили Холанд лойиқ бўлгани каби"
30 oct 2024 00:35
News


Пеп Гвардиола: "Агар "Олтин тўп"ни Винисиус қўлга киритганда, у бунга тўлиқ лойиқ бўларди. Худди ўтган йили Холанд лойиқ бўлгани каби"
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола "Олтин тўп" ҳақида гапирди.
"Агар "Олтин тўп"ни Винисиус қўлга киритганда, у бунга тўлиқ лойиқ бўларди. Худди ўтган мавсум Холанд лойиқ бўлиб, якунда "Олтин тўп"сиз қолгани каби.
Фарқ шундаки, Холанд ўшанда хурсанд ҳолда маросимга борганди ва у ерда Мессини табриклаб, барчаси жойида эканини айтганди. Кейинги мавсум ушбу соврин учун яна ҳаракат қилишини ҳам таъкидлаганди", -дейди Пеп Гвардиола.
Link :
Source : City Xtra
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments