Latest news

01:47Миллатлар лигаси. Роналду 900-голини урган ўйинда Португалиядан ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:10Сенсация! Манчинининг Саудияси Индонезияни мағлуб қила олмади  5 00:55Жалолиддин Машарипов: "Ўйинимиздан кўнглим тўлмади, бундан яхшироқ ўйнай оламиз"  1 00:36Бу даҳшат! Роналду фаолиятидаги 900-голини урди  8 00:22Ўзбекистон термасида Сречко Катанец қўл остида илк марта шундай ҳолат кузатилди  10 00:05Шерзод Насруллаев: "Майдоннинг ҳолати яхши эмаслиги бугунги ўйинга таъсир қилди"  14 23:40Элдор Шомуродов: "Ҳар бир учрашувда фақатгина уч очко учун ўйнаймиз"  8 23:22ЖЧ саралаши. Эрондан кичик ғалаба, БАА Қатарда камбек амалга оширди  18 22:59Миллатлар лигаси старт олмоқда! Португалия - Хорватия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари билан танишинг  4 22:24ЖЧ саралаши. B ҳамда C гуруҳидаги ўйинларнинг асосий таркиблари маълум бўлди  6 21:58Сречко Катанец: "Мақсадимиз томошабоп ўйин эмас, ЖЧга чиқиш"  47 21:44Жалолиддин Машарипов: "Яхши ўйнадик дея олмайман, асосийси ғалаба"  20 21:34КХДР бош мураббийи: "Биз кутган натижа бўлмади"  18 21:05ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР 1:0, Машарипов голини Роналду услубида нишонлади  31 20:54ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон КХДРни мағлуб этиб, учинчи босқични 3 очко билан бошлади  339

Пеп Гвардиола: "3-4 кун аввал "Ливерпуль чемпион эди, энди биз олдинга ўтиб кетишимиз мумкин" News

Пеп Гвардиола: "3-4 кун аввал "Ливерпуль чемпион эди, энди биз олдинга ўтиб кетишимиз мумкин"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун кечаётган кураш ҳақида фикр билдирди.

"Олдинда яна 13та тур бор. Агар сиз 9 ёки 10 очко ортда қолаётган бўлсангиз, бу жуда ҳам кўп эмас. Ҳеч қачон "Тоттенхэм" чемпионлик пойгасида қатнашмаяпти, деб айтмаганман. "Манчестер Юнайтед" ҳозирги суратда иштирокини давом эттирса, уни ҳам ушбу АПЛ чемпионлиги учун курашга қўшиш мумкин. 

Қачонки турнир жадвалига қаралса, улар дастлабки икки ёки уч ўринни кўришади ва пастдаги жамоаларга аҳамият беришмайди. "Челси" кетма-кет ўйинларда ғалаба қозониб, бош соврин учун даъвогар бўлиши ҳеч гап эмас. 3-4 кун олдин биз учун ҳаммаси тугагаган ва "Ливерпуль"ни чемпионга айлантириб қўйишган эди. Энди эса биз улардан ўзиб кетишимиз мумкин.

Хотиржамликни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Сюрпризлар, кутилмаган натижалар бўлади, жамоамга ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш оғир кечади. Соврин учун курашмаётган клублар муаммо туғдириши катта эҳтимол", – дея Гвардиоланинг сўзларини келтирди BBC нашри.

АПЛ турнир жадвали билан танишинг

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика