Latest news

21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  1 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0

Penalty: Абдуқаҳҳор Хожиакбаров: “Олимпиадага чиқдик деб ўйлаган эдим...” News

Penalty: Абдуқаҳҳор Хожиакбаров: “Олимпиадага чиқдик деб ўйлаган эдим...”

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва олимпия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси, ўз вақтида юлдузли “Бунёдкор”да фаолият олиб борган Абдуқаҳҳор Хожиакбаров лойиҳамиз меҳмони бўлди.

Аллақачон тажрибали ҳимоячига айланиб улгурган футболчининг баъзи фикрлари ўқувчиларимиз учун қизиқарли бўлиши аниқ.  

- МҲСК мактаби тарбияланувчиси эканингизни биламиз. Футболга қандай кириб келгансиз?
- 9 ёшимда айтганингиздек МҲСК футбол мактабига боргандим. Дастлаб борганимда 1989 йилда туғилганлар учун синф очилмаганди. Шу боис 1987 йилда туғилган футболчилар билан шуғулланиб юргандим. Саҳоб Жўраев ва бошқа машҳур ўзимдан икки ёш катта ўйинчилар билан ўйнардим. Кейин ўзим тенгилар билан шуғулланишни бошлагандим. У ерда Дилшод Арслонов, Руслан Ибрагимов ҳамда Темурхўжа Абдухолиқовнинг отаси Зоир Абдухолиқов каби мураббийлар билан ишлаганман.

- Ёшликда Ўзбекистонда қайси футболчиларга ҳавас қилардингиз?

- Терма жамоамизда Миржалол Қосимовнинг, Максим Шацких ва Бахтиёр Ашурматовнинг ўйинларини томоша қилардик.


- "Бунёдкор" фаолиятингизда қандай из қолдирган?
- Жуда ёрқин из қолдирган. Катта футболга кириб келишимга айнан шу клуб сабабчи бўлган. Бу жамоада дунёга машҳур мураббий билан ишладим, машҳур футболчилар билан бирга фаолият олиб бордим. Эсимда 2009 йилда МҲСК стадионига испаниялик жаҳонга машҳур футболчилар Карлес Пуйоль, Андрес Иньеста ва Францеск Фабрегас келиб мастер класс ўтиб беришганди. Шу ўйинчилар билан бир жамоада футбол ўйнаганимиз ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди.

- Сиз майдонга тушишдан олдин қандайдир иримга амал қиласизми?
- Йўқ иримларга ишонмайман. Яратгандан жароҳат олмасликни ва юзимиз ёруғ бўлишини сўраб майдонга тушаман.

- Мураббийларингиз ҳақида гапириб беринг...
- Сколари – кучли мураббий, машғулотлари жуда қизиқарли ўтарди, гоҳида қаттиққўл, гоҳида ҳазилаш бўларди. Сколари йигитларга эркинлик яратиб берганди. Кечки пайт нима қилсанг ҳам эртасига майдонга тушиб яхши футбол ўйнаб берсанг бас дерди. Ҳеч қандай таъқиқ қўйилмасди. Барчамиз профессионал эдик, шу боис ўзимиздан кетиб қолмасдик ва режимда ушлаб турардик. Миржалол Қосимов - ёшларга эътибор қаратардилар. Аммо ўша пайтда жамоада рақобат жуда кучли бўлгани учун кам майдонга тушгандим. Игорь Шквирин – ўринбосарлар таркибида ўйнаб юрганимда менинг ҳаракатларимни кўриб “Олмалиқ”қа таклиф қилган ва асосий таркибдан жой берганди. Амет Мемет – жуда қаттиққўл мураббий. Тачмурад Агамуродов – тажрибали мураббий, барча нарсага жиддий ва профессионал тарзда қарайди. Аҳмад Убайдуллаев -  бу мураббий билан унча кўп ишламаганмиз. Ўз ишининг усталаридан бири. Вадим Абрамов – қаттиқ ҳурмат қиламан, ўринбосарлар сафида ўйнаётган бўлсам ҳам олимпия терма жамоасига чақирарди.



- Энг ёдда қоларли мақтов ва танқидни эслай оласизми?
- Вадим Абрамов кўп мақтарди. Олимпия терма жамоаси сафида машғулотлардан олдин доим “Барселона” ўйинини кўриб таҳлил қилардик. Менинг ҳаракатларим Дани Алвешга ўхшашиб кетгани учун мақтарди. Ўзим ҳам шундай футболчига ҳавас қилардим.

- Олий лигадаги кутилмаган натижалар ниманинг эвазига содир бўлмоқда?
- Ҳақиқатдан ҳам бу йил ҳеч ким кутмаган натижаларга бой бўлмоқда. “Динамо” сафида ёш футболчилар кўп, улар шижоат эвазига ғалабаларга эришишмоқда. “Қўқон-1912”, “Навбаҳор” каби водий клублари ҳам мусобақа жадвалининг юқори қисмида боришмоқда. Бу футбол, ким ўйинга тайёр бўлса ўша жамоа ғолиб бўлади.

- Ўша машҳур БАА олимпиячиларига қарши ўйин ҳақида сўрамасак бўлмайди...
- (хурсиниб) Бу ўйинни ҳеч қачон унутмаймиз. Футбочлилар билан йиғилганда ҳам ўша учрашувни эсласак баъзиларнинг кўзига ёш келади. Турли гап-сўзлар тарқалиб кетганди. Аммо бундай гаплар жуда ноўрин, сабаби биз Ватан жамоаси шарафини ҳимоя қилганмиз. Учрашувдан кейин кийиниш хонасидаги вазиятни сўз билан таърифлаб бериш қийин. Хатто жуда кучли иродага эга бўлган Вадим Абрамов ҳам ўзига кела олмаганди. Йигитларни руҳлантириб ҳали имконият тўла йўқотилмаганини айтганди. Мен ўша ўйиннинг 23-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этгандим. 2:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда тўғриси ич ичимдан Лондон Олимпиадасига йўлланма олдик деб ўйлагандим, афсус насиб қилмаган экан.



- Виктор Кумиков билан қисқа вақт ишладингиз. У қандай мураббий экан?
- Қаттиққўл, талабчан, профессионал. Машғулотларда стандарт вазиятлар устида кўп ишлаймиз. Ўзи Қозоғистон клуби билан Европа чемпионлар лигасида ишлади. Бизга ҳам Европа ҳавосини сингдиришга уринмоқда. Асосий урғу стандарт вазиятларга қаратилади.

- Футбол ўйинларини томоша қилишга бориб турасизми?
- Албатта машғулотлар ва ўйинимиз бўлмаса ҳаракат қиламан футбол ўйинларига бориб тураман. “Локомотив” – “Насаф” учрашувини стадиондан кўрдим. Тўғриси трибунадан футболчиларга жуда осонга ўхшаб кўринар экан. Аслида эса футбол майдонида ўйинчилар жуда қийналишади.

- "Олмалиқ"даги энг ҳазилкаш, ақлли ва жаҳлдор футболчилар ким?
- Энг ҳазилкаши Шота Григалашвили. Грузиялик футболчи рус тилини жуда яхши билади ва жамоадаги барчани кулдира олади. Раҳматулло Бердимуродов ақлли ва оғир босиқ футболчи. Энг жаҳлдор... Шавкат Муллажонов (кулади). Фақат майдонда жаҳлдор.



- Олий лигада "Бунёдкор" сафида “Металлург”га қарши ўтказгансиз. Ўша баҳсда кимлар билан бирга ўйнаганингиз ёдингиздами?
- Қийин савол. Фарруҳ Мирюнусов, Шавкат Раимқулов, Анвар Раҳимов, Миразиз Жалолов, Павел Бугало... қолганларни эслай олмадим.

- Тўғри жавоб: Олег Беляков, Бахтиёр Ашурматов (Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 57), Абдумажид Тоиров, Тимур Яфаров, Ёрқин Назаров, Сергей Лушан (Анвар Раҳимов, 46), Фаррух Мирюнусов, Саҳоб Жўраев, Патрик Агбо, Дмитрий Кузин (Миразиз Жалолов, 46), Яннис Мандзукас.

- Абдқуҳҳор Хожиакбаров футбол ўйнашдан ташқари қайси ишни қойиллатиб бажара олади?
- Тўғриси нима билан мақтанишимни билмайман. Овқат пиширшда нўноқман. Тухум қовуришни биламан. Машина ҳайдашга қизиқаман.

- Ривалдо ва бошқа бразилияликлар билан ўйнагансиз. Машғулотларда қандай ишлашарди?
- Машғулотларда ажралиб туришарди. Масалан, машғулот кечки пайт 17:00да бўлса, барча бир соат аввал стадионда бўларди. Тренажер залида ишлашарди. Ривалдо таржимонлар орқали ёш футболчиларга ўз маслаҳатларини бериб турарди. Ҳар кимга ҳам насиб қилмайди бундай футболчилар билан бирга ўйнаш.

- Яқинда оила қурдингиз. Турмуш ўртоғингиз билан қандай танишиб қолдингиз?
- Анчадан буён уйланишни режалаштириб юргандим. Ўтган йил Санжар Шоаҳмедовнинг тўйида қатнашгандик. Ўша тўйда бўлажак турмуш ўртоғим билан танишиб қолгандик. Совчи юбордим, тақдир экан ўтган ой тўйимиз бўлди.

- Ўзингиз билмаган ҳолда келишилган ўйинларда иштирок этганмисиз?
- Йўқ. Бунақа нарса бўлмаган. Ўзбекистонда келишилган ўйинлар борми? Бунга ҳеч ким аниқ жавоб бера олмаса керак. Барчаси яратганга аён. Мана ҳозир Аҳрол Иноятов бошчилигида келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича экспертлар кенгаши тузилган. Бу ҳам футболимизга фойда келтирмоқда.



- Ўзбекистон ва хориждан ўз амплуангиздаги энг кучли уч футболчини санаб беринг.
- Аслида фаолиятимни ҳимояда бошламаганман. Марказий ярим ҳимоячи эдим. Қайсидир ўйинда ўнг қанот ҳимоячиси касал бўлиб қолгани учун мураббий мени ўша ерда синаб кўрди. Ўзимдан яхши таассурот қолдирганман шекилли ўнг қанот вакилига айландим (кулади).

Ўзбекистонда Акмал Шораҳмедов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Ислом Иномов. Хорижда эса ўнг қанот ҳимоячилари орасида мен учун Дани Алвес тенгсиз. “Реал”даги Дани Карвахаль ва “Арсенал”даги Эктор Бельерин.

- Европа чемпионлар лигаси финалига муносиб жамоалар чиқди деб ҳисоблайсизми?
- “Барселона” мухлиси бўлсам ҳам саволингизга ҳа деб жавоб бераман. “Ювентус” метин ҳимояси эвазига финалга қадар етиб келди. “Реал” эса ҳужумчиларининг кучлилиги туфайли финалга чиқди. Шахсан менинг фикримча финалда Мадрид клуби ғолиб бўлса керак. Сабаби адекват фикрласак “Реал” бу мавсум жуда кучли ўйнамоқда. Лекин “Ювентус” ҳам қараб турмайди. Буффондек дарвозабон шундай фаолиятида Европа чемпионлар лигасини қўлга киритмаса адолатдан бўлмайди.

- Ўзингиз билан ўйнаган 5 футболчидан иборат терма жамоа тузиб беринг.
- Санжар Қувватов – олимпия терма жамоасида бирга ўйнаганмиз. Жамоани руҳлантира оларди. Дарвозабон ярим жамоа нақлига тўла мос келади. Ҳимояда Акбар Исматуллаев ва Ислом Тўхтахўжаев. Улар билан ҳам олимпия терма жамоасида бирга тўп тепганмиз. Бир биримизни жуда яхши тушунардик. Ярим ҳимояда Фозил Мусаев. Жуда меҳнаткаш футболчи, майдонда жуда кўп югуради. Бекорга ҳозир Япония чемпионатида ўйнамаяпти. Ҳужумда Камолиддин Мурзоев. Тўғри кам гол уради, лекин жамоага жуда ҳам катта фойда келтиради. Ҳужумчининг вазифаси гол уриш, аммо замонавий футболда вазият ўзгариб бормоқда. Мурзоев ўзини аямай ҳар қандай курашга киришаверади.



- Ёдингизда қолган пенальти ёки пенальтилар серияси?
- Андрей Шевченко! Европа чемпионлар лигаси финалидаги ура олмаган пенальтиси. Ўша ўйинни кўргандим, Дудек Шевченконинг зарбасини қайтарганди. Ўзимнинг фаолиятимда ҳам пенальтилар серияси бўлган. Украинада Валерий Лобановский хотира турнирида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида финалда пенальтилар сериясида ғолиб бўлгандик. Жамоамизда охирги бўлиб мен зарба бергандим. Мендан кейин рақиб футболчиси гол ура олмаган ва биз ғолиб бўлгандик.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика