Latest news

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  5 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  27 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

Пенальти бормиди? Собиржоновнинг ўзи жавоб берди News

Пенальти бормиди? Собиржоновнинг ўзи жавоб берди

Ўзбекистон кубогичорак финали доирасидаги "Навбаҳор" — "Пахтакор" учрашувидан кейин мезбонлар вингери Асадбек Собиржоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Ўтган йилги финалчига қарши ўйнаш қийин бўлмадими?

— Зўр ўйин, майдонни ҳар бир қаричида кураш бўлди. Мухлислар ажойиб атмосфера яратиб беришди. Тактик жиҳатдан тўғри ҳаракатландик. Шу туфайли тўпни "Пахтакор" назорат қилса ҳам, голли вазиятларни биз кўпроқ яратдик. Йирик ҳисоб қайд этилиши ҳам мумкин эди.

— "Навбаҳор" 17-турдаги ўйинга нисбатан яхшироқ кўринди. Бу ҳолатни нима билан изоҳлайсиз?

— Тўғри, олдинги ўйинимизда бир қанча хатоларга йўл қўйгандик. Чорак финалга тайёрланиш асносида мураббийлар ўша баҳсни таҳлил қилиб, барчасини ўзимизга тушунтиришди. Кечаги баҳсда йигитлар ҳам 2 ҳисса куч сарфлаганини айтиш керак.

— Ғалабада мухлисларнинг ўрни қанчалик аҳамиятли? Ўйиннинг Наманганда ўтказилиши ҳам рақибга қийинчилик туғдирдими?

— Албатта, жамоа мухлисларининг ҳиссаси ҳам жуда катта. Гувоҳи бўлдингиз, бутун ўйин давомида рақибга босим ўтказишди. "Пахтакор" футболчиларида шунинг ҳисобига баъзи вазиятларда хато юз берди. Шу томондан қарасак, Наманганда ўйнаш исталган жамоа учун қийин.

— 2-пенальти сизга нисбатан ишлатилган фолдан кейин белгиланди. Ўйин ўтиб кетди. Ростини айтинг, Алибоев тўпга улгурмадими?

— Видео орқа томондан олингани ва кадр сифати пастлиги туфайли аниқ кўринмаган бўлиши мумкин. Лекин рақиб "подкат" ташлаётган пайтда мен вазиятни ҳис қилиб, тўпни ёпишга улгургандим. Зарба чап оёғимга бўлди ва йиқилиш жараёнида коптокни мен тепиб юбордим.

Фахриддин суҳбатлашди

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика