Пеллегрини: “Биринчи кунданоқ мен Гвардиолани таклиф қилишларини сезгандим”
22 nov 2018 20:24
News
Пеллегрини: “Биринчи кунданоқ мен Гвардиолани таклиф қилишларини сезгандим”
“Манчестер Сити” бош мураббийи Мануэль Плелегрини жамоадан нима сабабдан кетганлиги ҳақида гапирди.
Айни пайтда “Вест Хэм”ни бошқараётган 65 ёшли чилилик мутахассис “шаҳарликлар” билан уч мавсум – 2013 йилдан 2016 йилгача ҳамкорлик қилди.
“Мен жамоадан кетганимдан афсусда эмасдим, чунки бу воқеа содир бўлишини сезгандим. “Сити” билан уч йиллик шартнома тузгандим ва уни охиригача бажардим.
Ушбу уч йил ичида жамоа ўсишга эришди. Биз чемпионатда ғолиб чиқдик, икки бор Лига кубогини қўлга киритдик. Чемпионлар лигасида ярим финалга қадар етиб бордик.
Мен у ерда барча ишимни якунладим. Жамоага келган биринчи кунимданоқ улар Гвардиола билан ишлаш ниятида эканликларини сезгандим”, дейди Пеллегрини.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments