Latest news

10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  17 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  1 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  135 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Пеленинг исми Бразилиядаги португал тили луғатига киритилди. Бу сўз "танҳо", "беқиёс" деган маъноларни англатади News

Пеленинг исми Бразилиядаги португал тили луғатига киритилди. Бу сўз "танҳо", "беқиёс" деган маъноларни англатади

Пеленинг исми португалча луғатга киритилган.

Манбанинг хабарига кўра, афсонавий бразилиялик футболчининг номи Бразилиядаги португал тилининг Michaelis луғатига киритилган. Янги луғат чоршанба куни Пакаэмбу саммитида расман намойиш этилади.

"Пеле — ўз фазилати, қадр-қиммати ёки устунлиги билан ҳеч ким ёки ҳеч нарса билан солиштириб бўлмайдиган ғайриоддий инсон.

Ушбу атама сўз барча даврларнинг энг буюк спортчиси ҳисобланган Эдсон Арантис ду Насcименту (1940–2022)нинг лақабидан олинган бўлиб, "танҳо", "беқиёс", "ноёб" маъноларини англатади.

Мисоллар: “У баскетболнинг Пелеси, у теннис Пелеси, у Бразилия драматургиясининг Пелеси, у тиббиётнинг Пелеси", — дейилади изоҳда.

Апрель ойи бошида Пеле фонди Sportv билан ҳамкорликда Бразилия терма жамоаси билан уч карра жаҳон чемпиони хотирасига ҳурмат бажо келтириш кампаниясини бошлаган эди. Пеле исмини изоҳли луғатга киритиш таклифи 100 мингдан ортиқ имзо тўплаган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика