Latest news

19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  1 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  13 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  8 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  5 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15

Пахтаободда маҳалла жамоалари ўртасидаги “Андижон вилояти ҳокими Кубоги” мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтди News

Пахтаободда маҳалла жамоалари ўртасидаги “Андижон вилояти ҳокими Кубоги” мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтди

Андижон вилояти ҳокими аҳолининг энг севимли спорти тури - футболни кенг тарғиб қилиш, асосийси - қишлоқ ёшлари ичидан энг иқтидорли спортчиларни танлаб олиш учун мавжуд 878 та маҳалла жамоалари ўртасида нуфузли мусобақа ташкил қилди.

18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳаллий  футболчилардан тузилган жамоалар 1 августдан бошлаб “Вилоят ҳокими Кубоги”да иштирокини бошладилар.  Жамоалар биринчи босқични ўз секторларида ўтказиб, иккинчи босқич туман биринчилигига йўл олади. Ўз туманида ғолиб бўлган жамоалар вилоят босқичида тўп суради.

Пахтабод туманидаги 67 маҳаллалардан тузилган жамоалар 17 кун давомида беллашиб, тумани босқичининг финалига “Гулобод” ва “Муаззимбой” маҳалла жамоалари йўл олди.
Туман марказидаги ўйингоҳда ўтказилган баҳс пахтаободликлар учун оммавий сайил даражасида намунали ташкил этилганига алоҳида тўхталиб ўтиш лозим.    

Кўп сонли томошабинлар ташриф буюрган учрашув, мухлислар кутганидек жуда қизиқарли ўтди. Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланиб, пенальтилар сериясида “Гулобод” маҳалласи футболчиларининг қўли балан келди. Энди улар мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этади.
Туман миқёсида ғолиб  ва совриндор бўлган маҳалла футболчилари ва мураббийларига  туман ҳокими Маҳмуджон Бозоров, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатовлар самимий тилакларини билдириб, ташкилотчилар номидан диплом ва эсдалик совғалари топширишди.

“Жами 878 та маҳалла жамоалари иштирок этаётган мусобақанинг 17 кун давомида ўтказилаётган мусобақанинг туман босқичи финал ўйинларига етиб келдик. Энди барча туман ғолибларини маъсулиятли баҳслар кутиб турибди. Эълон қилинганидек, вилоятда биринчи ўринни олган жамоанинг маҳалласи худудига замонавий мини-стадион қуриб берилади. Совриндор жамоаларга эса катта суммадаги спорт жиҳозлари топширилади”,-дейди вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек  Каримов.

Мусобақанинг финал ўйини “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтади.
   
Элмурод Эрматов, Андижон

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика