Latest news

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  16 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  29 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  8 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

"Пахтакор"нинг трансфер бозоридаги режалари маълум бўлди News

"Пахтакор"нинг трансфер бозоридаги режалари маълум бўлди

Футбол мухлисларини “Пахтакор”нинг трансфер сиёсати қизиқтирмоқда.

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони Сардор Рашидов ва Ҳожимат Эркиновни қўйиб юборар экан, ҳали бирорта ҳам харидни амалга оширмади.

“Championat.asia” мухбири Николай Егоричев “Пахтакор”нинг ёзги трансферлар ойнасидаги режалари ҳамда клуб таркибига қўшилиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида маълумот берди.

"Пахтакор" жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида иштирок этган икки нафар футболчига қизиқиш билдирган. Улардан биринчиси Эрон ёшлар терма жамоасининг марказий ҳимоячиси Саман Фаллах ҳисобланади. Фаллахнинг ҳуқуқларига эга бўлган "Пайкан" клуби футболчи учун ҳаддан юқори маблағ сўраган. Шу билан Саман билан боғлиқ музокаралар якунланди.

Иккинчи ўйинчи - Юито Сузуки. Ушбу футболчига “Пахтакор”дан қизиқиш бўлаётгани тўғрисида “Championat.asia” аввалроқ хабар берганди. Сузукининг айтишича, у Япониядан бошқа мамлакатга кетиш ниятида эмас. Қолаверса, "Симидзу С-Палс" клуби ҳам Юитони қўйиб юбормоқчи эмас.

“Пахтакор” ҳужумини кучайтирадиган вариантларидан бири Илья Шкурин эди. Беларуслик ҳужумчининг ҳуқуқи Москванинг ЦСКА клубига тегишли бўлиб, унинг ўзи Польшанинг "Ракув" клубида ижара асосида тўп тепади. Шкурин Европадан кетишга тайёр эмас ва фаолиятини шу минтақада давом эттириш ниятида.

Финляндиянинг "КуПС" клубида тўп тепаётган Латвия терма жамоаси ҳужумчиси Янис Икауниексга ҳам "шерлар" томонидан қизиқиш бўлди. Бу ҳам барбод бўлган трансферлардан бири саналади. Юқоридаги ўйинчилар бўйича музокаралар тикланиши даргумон.

Ҳозирда икки футболчига бўлган қизиқиш сақланиб қолмоқда - БАТЭдан Яков Филипович ва "Абдиш-Ата" клубидан Кристиан Браузман. Филипович 29 ёшда ва ҳимоя марказида ўйнайди. 2017 йил Яков Хорватия терма жамоаси сафида бир нечта ўйин ўтказди. "Пахтакор" ва БАТЭ ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Келиб чиқиши немис миллатига бориб тақаладиган 18 ёшли Кристиан Браузман Қирғизистонда туғилган ва футбол сабоқларини Туркияда (Эскишехирспор клуби) олган. Браузман Қирғизистон терма жамоасининг Осиё кубоги саралаш босқичидаги ўйинлари орқали “Пахтакор” назарига тушди. Кристиан ҳимоя марказида ҳам, қанотида ҳам ўйнай оладиган мудофаа футболчиси ҳисобланади.

Умуман олганда, “Пахтакор” ёш футболчиларни қўлга киритишни мақсад қилган. Янги спорт директори Максим Шацких қўл остида клубнинг трансфер сиёсати бироз ўзгаради. Бироқ бу “Пахтакор” ёши каттароқ футболчилардан қутулади, дегани эмас. Асосий мақсад — келажакда фойда келтириши мумкин бўлган ёшлар ва терма жамоа футболчиларининг уйғунлигига эришиш. “Пахтакор” осиёлик футболчиларга улкан эътибор қаратмоқда.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика