Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  20 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  5 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Пахтакор"нинг собиқ футболчиси ҳаётдан кўз юмди News

"Пахтакор"нинг собиқ футболчиси ҳаётдан кўз юмди

"Пахтакор" таркибида ажойиб ўйинлари билан ишқибозлар меҳрини қозонган Вилгельм Қаҳҳоров вафот этди.

Шу муносабат билан клуб матбуот хизмати марҳумнинг яқинларига таъзия билдирди.

У 1938 йил 5 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. "Пахтакор" таркибида 4 мавсум давомида, 1961-64 йилларда ўйнаган. Чемпионат учрашувларида 64 баҳсда 4 гол муаллифига айланган. Ҳимоядаги ишончли ўйинлари сабабли мухлисларнинг севимли футболчиларидан бирига айланган ва СССР олимпия терма жамоаси мураббийлари эътиборини тортган. 1962 йил олий лигада 6-поғона эгалланган мавсумда барча беллашувларда майдонга тушган. 1963 йил Тошкентда Япония миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида ғалаба келтирган ягона гол муаллифига айланган.

Унинг бутун ҳаёти футбол билан боғлиқ бўлди. Ҳаётининг охирги йилларида турли тадбирларда иштирок этиб, футболнинг оммавийлиги учун ўз ҳиссасини қўшди. Вильгельм Қаҳҳоровнинг вафоти муносабати билан "Пахтакор" футбол клуби унинг оиласи, яқинлари ва дўстларига таъзиясини билдиради. Унинг хотираси ҳамиша қалбимизда яшайди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика