Latest news

08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  0 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  2 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  10 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  12 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  38 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  34 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102

“Пахтакор”да рекордларни янгилаб бораётган Игорь Сергеев 27 ёшга тўлди News

“Пахтакор”да рекордларни янгилаб бораётган Игорь Сергеев 27 ёшга тўлди

Бугун 30 апрель санасида “Пахтакор” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев дунёга келган.

Иқтидорли ва махоратли футболчи бугун 27 ёшга қадам қўйди. Шу муносабат билан Сергеевнинг фаолиятига яна бир бор назар ташласак мақсадга мувофиқ бўлади.

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси тарбияланувчиси бўлган футболчи клуб ўринбосарлар жамоасидаги ажойиб ўйинлари боис 2011 йил март ойида 18 ёшидаёқ асосий таркибда дебют қилди. Тез орада жамоанинг асосий футболчиси ва етакчисига айлана олди ва терма жамоа мураббийларининг назарига туша бошлади. 2012 йил БААда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги терма жамоамиз ярим финалга қадар етиб бориб, мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Мана шу турнирда Игорь 7та гол билан тўпурарлар қаторида етакчиликни қўлига олди. 

Гарчи, ўша пайтда Олий Лигада “Бунёдкор” карвонбошилик қилсада, якунда чемпионлик кубоги “Пахтакор”га топширилди. 2013 йил Сергеев учун ютуқларга ва муваффақиятларга бой йил бўлди десак янглишмаган бўламиз. Шу йили Туркия яшил майдонларида ташкиллаштирилган U-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида вакилларимиз кучли саккизликка киришга муваффақ бўлдилар. Ўтказилган учрашувларда ҳужумчимиз Янги Зеландия ва Греция терма жамоаларининг посбонларини ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишига мажбур қила олди. Айниқса, юнонлар билан кечган нимчорак финал ўйинидаги ғалабага қўшган ҳиссаси муҳим аҳамият касб этди. 

Бу орада миллий терма жамоа бош мураббийи футболчига Иордания билан кечган плей-офф баҳсининг Тошкентдаги жавоб учрашувида заҳирадан майдонга туширди. Натижада терма жамоадаги ўзининг илк учрашувини ўтказди. Октябрь ойида эса Осиё кубоги-2015 саралашидан ўрин олган Веьтнамга қарши беллашувда дебют голини урди. Кейинги йилларда мунтазам термадан чақирув олган ҳолда тажриба тўплаб борди. Миржалол Қосимов 2015 йилги Австралиядаги Осиё кубоги олдидан якуний рўйҳатга киритди. Учта учрашувда қатнашди ва битта голни ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг биринчи турда КХДР дарвозасига киритган тўпи ғалаба келтирди. 

Йилни яхши бошлаган форвард мавсум якунида 24та гол билан Олий Лига тўпурари бўлди. Бу албатта 22 ёшлик футболчи учун катта натижа ҳисобланарди. Терма жамоа рули Самвел Бабаян қўлига ўтганда ҳам доимий равишда голлар уришда давом этди. Бироқ, кейинги икки йилда у ҳаётидаги энг оғир дамларни бошидан кечирди. 2016 йилнинг иккинчи даврасида Хитойнинг “Бейжинг Гоан” жамоасига ижарага берилди. У чин юртида ўзини кўрсата олмади ва етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади. Бу эса терма жамоадаги фаолиятига таъсир қилмай қолмади. 

Игорь ЖЧ-2018 саралаш босқичининг ҳал қилувчи раундида доимий равишда асосий таркибда майдонга тушсада бетакрор голлари билан мухлисларни хурсанд қила олмади. Натижада танқид тошлари, турли эътирозлар остида қолиб кетди. Бу эса албатта руҳиятига салбий таъсир қилди. Маълум муддат БААнинг “Ал Дафра” жамоасида ўйнаб қайтди. Амирликлардаги ишлари унча юришмагач ортга қайтди. Ўтган мавсумда эса биз яна аввалги Сергеевни кўришга муваффақ бўлдик. У яна олдингидек чиройли голлари билан стадионга келганларга завқ улашди. Жамоа тўпурарлари орасида Черандан кейинги ўринни эгаллади. Ишонамизки, Сергеев келажакда миллий терма жамоамиз ва “Пахтакор” билан халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила олади.

Сайтимиз ижодкорлари номидан Игорь Сергеевга соғлик ва саломатлик, кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз!



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика