Latest news

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  8 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

"Пахтакор" ва "Локомотив"нинг янги бош мураббийлари, Машариповнинг трансфери. Янги ҳафтада бизни қандай расмий хабарлар кутмоқда? News

"Пахтакор" ва "Локомотив"нинг янги бош мураббийлари, Машариповнинг трансфери. Янги ҳафтада бизни қандай расмий хабарлар кутмоқда?

Янги 2021 йил кириб келганига уч кун бўлди. Ўзбекистонда деярли барча ходимлар уч кун дам олди.

Янги ҳафтадан барча яна ишга қайтади ва расмий хабарлар чиқа бошлайди.

Катта эҳтимол билан кейинги ҳафтада "Пахтакор" клубининг янги бош мураббийи номи эълон қилинади. Шота Арвеладзенинг 31 декабргача шартномаси бор эди, у расман ниҳоясига етди. Ҳозиргача клуб расмий сайти Арвеладзе жамоани тарк этди деб хабар бергани йўқ. Агар қандайдир мўъжиза туфайли грузиялик мураббий ортга қайтмаса унинг ўрнига бошқа мутахассис тайинланади ва бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар беради. Championat.asia сайтида Арвеладзенинг ўрнига бошқа грузиялик мураббий номзоди кўриб чиқилганини маълум қилганди. Янги мураббий тайинлангач унинг ортидан трансферлар ҳам эълон қилина бошланади.



"Локомотив" ҳам янги ҳафтада ўзининг янги бош мураббийини расман эълон қилади. Янги мураббий билан 2 йиллик шартнома тузилганини клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акромов твиттердаги ўз саҳифасида ёзиб қолдирди. Championat.asia сайти эса янги мураббий португалиялик Микаэль Сикейра бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Бундан ташқари "Темирйўлчилар" аслида "Қўқон-1912"га тегишли бўлган "Пахтакор"да ижарада ўйнаган Жавоҳир Сидиқов билан келишиб олишганини маълум қилди.



Барча кутаётган яна бир расмий хабар бу Жалолиддин Машариповнинг трансфери. Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси айни пайтда БААда оиласи билан хордиқ чиқармоқда. Янги йил байрамидан олдин футболчи Дубайда Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтганини championat.asia сайти ёзганди. Саудия Арабистонида трансфер ойнаси 12 январь куни очилади. Яқин кунлар ичида Машариповнинг трансфери расман эълон қилинишини тахмин қилиш қийин эмас.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика