Latest news

12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  1 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  11 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  16 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  38 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  98 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  11 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3

"Пахтакор" ва "Локомотив" футболчилари жаримага тортилди News

"Пахтакор" ва "Локомотив" футболчилари жаримага тортилди

Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи доирасидаги "Пахтакор" — "Локомотив" учрашувининг 42-дақиқасида "Локомотив" жамоаси футболчиси Садриддин Абдуллаев рақиби Драган Черанга бош билан зарба бериб, унинг майдонга йиқилишига сабабчи бўлганди.

Вазиятга яқин турган учрашув бош ҳаками Аҳрол Рисқуллаев "Локомотив" вакили Садриддин Абдуллаевни қизил карточкага муносиб кўриб, уни майдондан четлатганди.

"Пахтакор" — "Локомотив" учрашувининг 42-дақиқасида юз берган мазкур вазият атрофлича ўрганиб чиқилди. Натижада, Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим 5.45 бандининг "И" қисмини қўпол равишда бузганлиги учун "Локомотив" жамоаси футболчиси Садриддин Абдуллаев навбатдаги иккита расмий учрашувдан четлатилди ҳамда унга нисбатан 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида жарима белгиланди.

Шунингдек, ўша вазиятда профессионал футболчига хос бўлмаган ҳатти-ҳаракат билан провакация бошлагани учун "Пахтакор" аъзоси Драган Черан 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида жаримага тортилди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика